ТОШКЕНТ, 26 янв — Sputnik. Ўзбекистон жамоаси янги “Элбрус ҳалқаси” ҳарбий ўйинлар конкурсида қатнашади. Бу ҳақда Россия ҳарбий қўшинлари жисмоний таёргарлиги бошқармаси раиси Олег Боцман хабар берди.
“Биз “Элбрус ҳалқасига” таклифномаларни МДҲнинг 8 мамлакатига – Қозоғистон, Озарбайжон, Арманистон, Белоруссия, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон, Ўзбекистонга, ҳамда Хитой, Ҳиндистон, Италия ва Сербияга юбордик”, — деди Боцман.
Ҳарбий хизматчилар орасида мусобақа Эльбрус тоғлари яқинида, Кабардино-Балкария ҳудудида, Тоғ-таёргарлик ва тирик қолиш марказида бўлиб ўтади.
Конкурс дастури ҳарбий қўшинлар орасида қояга чиқиш, қурол-аслаҳа ва альпинист жиҳозлари билан Эльбрус атрофида беш кунлик марш ва унинг чўққисига чиқиш каби мусобақалардан ташкил топган.
Умуман олганда гуруҳлар 105 км масофа босиб ўтиб 3,5 км баландликка кўтарилишади. Мусобақа қатнашчилари 7 довон, 6 музлик, 2 муз тоғлари, 5 тоғ дарёси ва ундан ташқари 12 махсус топшириқни чекланган вақт ичида бажаришади.
Ушбу танловда ғолиб чиққан энг яхши гуруҳлар 2016 йил июнида белгиланган кейинги мусобақага ўтади.