ТОШКЕНТ, 31 янв — Sputnik. Ўтган етти кун турли воқеаларга бой бўлди.
Январ ойининг охирида Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Қорақалпоғистон ва Хоразм вилоятларида бўлиб у ердаги иқтисодий ва ижтимоий аҳвол билан яқиндан танишди. Хусусан, Қорақалпоғистонда пахта ҳосилдорлигининг сустлиги, узоқ аҳоли пунктларида тоза ичимлик суви етишмаслиги муаммоларига алоҳида эътибор қаратилди. Шундан кейин республика раҳбари қурилаётган бир неча янги лойиҳалар билан танишиб чиқди. Улар орсида янги Полимер заводи қурилиши ва ҳар бир оилага 100тадан жўжа боқишни топшириш тадбирлари ҳам бор.
GM Uzbekistan автомобилларни онлайн сотади. Ўзбекистоннинг етакчи автомобил ишлаб чиқарувчи корхонаси, замон билан ҳамқадам бўлиш ҳамда корхона маҳсулоти ва сотувдан кейин кўрсатиладин хизматлар сифатини яхшилаш мақсадида ахборот технологияларини тадбиқ қилишга қарор қилган. Жумладан мижозлар онлайн-анкета орқали корхона маҳсулот ва хизматлари ҳақида ўз фикр мулоҳазаларини 3 февралгача билдиришлари мумкин. GM Uzbekistan келажакда автомобилларни онлайн сотишни ҳам назарда тутган. Компания фикрига кўра, харидорлар билан алоқада бўлиш маҳсулот ва хизматлар сифатини яхшилаш ва мавжуд бўлган муаммоларни ҳал қилишга ёрдам беради.