https://sputniknews.uz/20220301/qahva-ayollar-organizmiga-qanday-tasir-qiladi-23061416.html
Қаҳва аёллар организмига қандай таъсир қилади
Қаҳва аёллар организмига қандай таъсир қилади
Sputnik Ўзбекистон
Қаҳва - қаҳва дарахтининг қовурилган ва майдаланган донларидан тайёрланган ичимлик. Дунёдаги энг машҳур ичимликлардан ҳисобланади. Унинг фойдали ва зарарли хусусиятлари бор. Батафсил қуйида.
2022-03-01T19:35+0500
2022-03-01T19:35+0500
2022-03-01T19:35+0500
бу қизиқ
қаҳва
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/02/13/16044400_0:0:1921:1080_1920x0_80_0_0_c9422f549bb9bce96e3082f8713b1cc8.jpg
Қаҳва доналарида 70 га яқин биологик фаол компонентлар, жумладан кофеин, 30 га яқин органик кислоталар, B гуруҳи витаминлари, шунингдек, фолий кислоталари, калий, марганец, магний ва фосфор мавжуд. Ичимлик антиоксидантларга бой.Фойдали хусусиятларJAMA Internal Medicine журнали чоп этган тадқиқотга кўра, ўртача даражада қаҳва истеъмол қилган ўрта ёшли британияликларнинг вафот этиш эҳтимоли 10-15%га камроқ кўрсаткич қайд этилган. Яна бир тадқиқот шуни кўрсатдики, қаҳва айрим турдаги саратон касаллигининг келиб чиқиш хавфини камайтиради.Бундан ташқари, қаҳва ичимлигини мунтазам истеъмол қилиш яллиғланишни камайтиради ва гипотензия (қон босимининг меъёрдан камайиб кетиши) ҳолатида қон босимини оширишга ёрдам беради.Парҳезшунос Вероника Хованская РИА Новости агентлигига маъум қилишича, ўртача миқдорда кофеин истеъмол қилиш (яъни кунига бир-тўрт финжон қаҳва) диққатни жамлашга ёрдам беради ва ақлий фаолликни оширади. Бир финжон деганда 100 мл назарда тутилган.Қаҳва ичимлиги бир қатор фойдали жиҳатларга эга:Қаҳва аёллар организмига ҳам яхши таъсир қилади. Соч, тери ва тирноқларнинг гўзаллигини сақлаб қолишга ёрдам беради. Бундан ташқари, бош оғриғини камайтириши мумкин.Зарарлар ва қарши кўрсатмаларАлбатта, кўп миқдордаги қаҳва организмга зарар етказиши ҳам мумкин. Хусусан, у кальцийни емиради ва суяклар саломатлигига таъсир қилади.“Сифатсиз қаҳваларда кўнгил айниши, бош оғриғи ёки умумий нохуш ҳолатларга сабаб бўлувчи зарарли аралашмалар бўлиши мумкин. Шунингдек, уйқусизлик ва хавотирни ҳам қўзғатади. Агар организмда холестерин миқдори юқори бўлса, фильтрланган қаҳвани танлаган маъқул”, - дейди шифокор.Қуйидаги ҳолатлар қаҳва истеъмол қилиш мумкин эмас:Бундан ташқари, кофе руҳий касалликларга чалинганлар учун зарарли. Чунки у ташвишланиш, асабий ҳаяжон ва ваҳима ҳисларини қўзғатиши мумкин.Мавзуга оид:
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rosiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rosiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rosiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/02/13/16044400_0:0:1707:1280_1920x0_80_0_0_e1790176767282f82be842adf4f11b7a.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rosiya Segodnya“
қаҳва кофе зарари фойдаси хусусиятлари ичиш
қаҳва кофе зарари фойдаси хусусиятлари ичиш
Қаҳва аёллар организмига қандай таъсир қилади
Қаҳва - қаҳва дарахтининг қовурилган ва майдаланган донларидан тайёрланган ичимлик. Дунёдаги энг машҳур ичимликлардан ҳисобланади
Қаҳва доналарида 70 га яқин биологик фаол компонентлар, жумладан кофеин, 30 га яқин органик кислоталар, B гуруҳи витаминлари, шунингдек, фолий кислоталари, калий, марганец, магний ва фосфор мавжуд. Ичимлик антиоксидантларга бой.
JAMA Internal Medicine журнали чоп этган тадқиқотга кўра, ўртача даражада қаҳва истеъмол қилган ўрта ёшли британияликларнинг вафот этиш эҳтимоли 10-15%га камроқ кўрсаткич қайд этилган. Яна бир тадқиқот шуни кўрсатдики, қаҳва айрим турдаги саратон касаллигининг келиб чиқиш хавфини камайтиради.
Бундан ташқари, қаҳва ичимлигини мунтазам истеъмол қилиш яллиғланишни камайтиради ва гипотензия (қон босимининг меъёрдан камайиб кетиши) ҳолатида қон босимини оширишга ёрдам беради.
Парҳезшунос Вероника Хованская РИА Новости агентлигига маъум қилишича, ўртача миқдорда кофеин истеъмол қилиш (яъни кунига бир-тўрт финжон қаҳва) диққатни жамлашга ёрдам беради ва ақлий фаолликни оширади. Бир финжон деганда 100 мл назарда тутилган.
Қаҳва ичимлиги бир қатор фойдали жиҳатларга эга:
таркибида магний ва калий мавжуд. Бу организмга инсулиндан фойдаланишга ёрдам беради, қондаги қанд миқдорини тартибга солади ва ширинлик ва газакларга бўлган иштаҳани камайтиради;
кофеин ёғнинг парчаланишига ва машғулот учун қувват сифатида фойдаланилишига ёрдам беради. Бу айниқса эркаклар учун фойдали;
кофеин инсулин сезгирлигини ва глюкозага бардошлиликни камайтиради. Бу эса 2-тоифа диабет келиб чиқиш эҳтимолини олдини олади;
баъзи тадқиқотларда қаҳванинг Паркинсон ва Альцгеймер касалликларида самарали эканлиги исботланган;
Қаҳва аёллар организмига ҳам яхши таъсир қилади. Соч, тери ва тирноқларнинг гўзаллигини сақлаб қолишга ёрдам беради. Бундан ташқари, бош оғриғини камайтириши мумкин.
Зарарлар ва қарши кўрсатмалар
Албатта, кўп миқдордаги қаҳва организмга зарар етказиши ҳам мумкин. Хусусан, у кальцийни емиради ва суяклар саломатлигига таъсир қилади.
“Сифатсиз қаҳваларда кўнгил айниши, бош оғриғи ёки умумий нохуш ҳолатларга сабаб бўлувчи зарарли аралашмалар бўлиши мумкин. Шунингдек, уйқусизлик ва хавотирни ҳам қўзғатади. Агар организмда холестерин миқдори юқори бўлса, фильтрланган қаҳвани танлаган маъқул”, - дейди шифокор.
Қуйидаги ҳолатлар қаҳва истеъмол қилиш мумкин эмас:
юрак-қон томир касалликлари;
асаб тизими касалликлари;
Бундан ташқари, кофе руҳий касалликларга чалинганлар учун зарарли. Чунки у ташвишланиш, асабий ҳаяжон ва ваҳима ҳисларини қўзғатиши мумкин.