Олимларнинг Россия фуқаролигини олиши соддалаштирилиши мумкин

© Sputnik / Максим БлиновСотрудник ПФР держит в руках паспорт РФ.
Сотрудник ПФР держит в руках паспорт РФ. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 07.04.2023
Oбуна бўлиш
Россия ҳукумати айрим тоифадаги кишиларнинг мамлакат фуқаролигини олиш жараёнини соддалаштириш масаласини кўриб чиқишга ваъда берди.
ТОШКЕНТ, 7 апр — Sputnik. Россия ҳукумати олимларнинг мамлакат фуқаролигини олиш жараёнини соддалаштирувчи масалани кўриб чиқади. Бу ҳақда Россия бош вазири Михаил Мишустин депутатлар билан учрашувда маълум қилди, деб ёзмоқда РИА Новости.
Учрашувда “Янги одамлар” (“Новие люди”) партияси депутати Владимир Плякин этник руслар учун фуқароликни олишни осонлаштиришни таклиф қилди. Шунингдек, у Давлат думасига олимлар учун Россия фуқаролигини олишни соддалаштиришни назарда тутувчи қонун лойиҳаси киритилгани ва унга Вазирлар маҳкамаси жавоб билдирмаганини эслатди.
Шунингдек, гап ишбилармон ва инвесторлар учун яшаш гувоҳномаси ва фуқароликни олишни соддалаштириш ҳақида борди.
"Фуқаролик борасида – масала жараёнга оид нарсаларга боғлиқ. Таклифингизни албатта кўриб чиқамиз. Ҳукумат жавоби борасида тегишли топшириқ бераман”, - деди Мишустин.
Аввалроқ Россия фуқаролик ва яшаш гувоҳномасини олишни электрон шаклга ўтказишни режалаштираётгани хабар қилинган эди.
Янгиликлар лентаси
0