Хитойда ёзги Универсиада ўйинлари бошланди — Ўзбекистондан дастлабки медаль муаллифи ким?

© Министерство молодежной политики и спорта республики УзбекистанХитойда XXXI ёзги бутунжаҳон Универсиада ўйинларининг илк мусобақалари бошланди
Хитойда XXXI ёзги бутунжаҳон Универсиада ўйинларининг илк мусобақалари бошланди - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 29.07.2023
Oбуна бўлиш
Универсиада ўйинларида дунёнинг 119 та давлатидан 5100 нафардан зиёд талаба-спортчи иштирок этади.
ТОШКЕНТ, 29 июл — Sputnik. Хитойда XXXI ёзги бутунжаҳон Универсиада ўйинларининг илк мусобақалари бошланди.Бу ҳақда Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги хабар берди.
Кеча Хитой Халқ Республикасининг Ченду шаҳрида XXXI ёзги бутунжаҳон Универсиада ўйинларининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди. Универсиада ўйинларида дунёнинг 119 та давлатидан 5100 нафардан зиёд талаба-спортчи 18 та спорт туридаги 269 та медаллар жамланмаси учун баҳс олиб боради.
© Министерство молодежной политики и спорта республики УзбекистанХитойда XXXI ёзги бутунжаҳон Универсиада ўйинларининг илк мусобақалари бошланди
Всемирная летняя универсиада стартовала в Китае - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 29.07.2023
Хитойда XXXI ёзги бутунжаҳон Универсиада ўйинларининг илк мусобақалари бошланди
Миллий олимпия қўмитасига кўра, Ўзбекистон делегацияси биринчи кундаёқ дастлабки медалини қўлга киритди. Унга кўра, дзюдо беллашувларида -60 кг вазн тоифасида баҳс олиб борган Камолиддин Бахтиёров бронза медалига эга чиқди.
© Национальный олимпийский комитет УзбекистанаКамолиддин Бахтиеров
Камолиддин Бахтиеров - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 29.07.2023
Камолиддин Бахтиеров
"У Универсиадада делегациянинг дастлабки медалига муаллифлик қилди", дейилади хабарда.
Мазкур Универсиада мусобақаларида Ўзбекистон талаба-спортчилари 7 та спорт турида иштирок этади.
Таэквондо спорт туридан 14 нафар, дзюдо 14, гимнастика 3, теннис 6, енгил атлетика 7, ушу 5, қиличбозлик спорт турида 20 нафар спортчи медаллар учун кураш олиб бориши белгиланган.
Бугун кун давомида 10 нафар спортчи мусобақаларда иштирок этишга киришади. Жумладан, теннис спорт турида Насиба Эсполова ва Омина Валиханова яккалик баҳсининг дастлабки босқичида иштирок этса, ушу спорт турида Даря Латишева нандао дастурида, Азиз Қахрамонов чангкуан дастурида чиқиш қилади.
Универсиада ўйинларининг дзюдо мусобақаларида Фотимахон Турсунбоева 48 килограммда, Гулхаё Жураева 52 килограммда, Юляна Максетбаева 57 килограммда, Абдурахим Нутфуллоев 66 килода медаллар учун кураш олиб боради.
Янгиликлар лентаси
0