Шаҳристон ва Туркистон метро бекатлари йўналишида метробуслар ҳаракати бошланди

© Sputnik /Достонбек РаҳматуллаевАвтобус
Автобус - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 26.08.2023
Oбуна бўлиш
Йўналишнинг иш тартиби 3 дақиқалик оралиқ интервал билан соат 05:00 дан 00:00 га қадар этиб белгиланган.
ТОШКЕНТ, 26 авг — Sputnik. Тошкентда “Юнусобод 12-даҳаси – Шаҳристон метроси” йўналишида вақтинча метробус ҳаракати йўлга қўйилмоқда. Бу ҳақда Транспорт вазирлиги хабар берди.
Мазкур ҳаракат Тошкент метрополитени Юнусобод йўналишининг Шаҳристон ва Туркистон бекатлари вақтинчалик ёпилиши муносабати билан йўлга қўйилди.
Метробус 26 августдан бошлаб 2м-сонли “Юнусобод 12-даҳаси – Шаҳристон метроси” оралиғида вақтинчалик хизмат кўрсатади.
Унда ҳаракатланиш бепул.
Мазкур ташкил этилаётган вақтинчалик метробус йўналишидаги ҳаракат жадваллари сони "Кинг Лонг" русумли автобуслар асосида 10 та.
“Йўналишнинг иш тартиби 3 дақиқалик оралиқ интервал билан соат 05:00 дан 00:00 га қадар этиб белгиланган”, дейилади хабарда.
Йўналиш Юнусобод мавзеси 12-даҳа бекатидан Юнусобод, Туркистон ва Шаҳристон метро бекатлари орқали тўхтаб ҳаракатланади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент метросининг Юнусобод йўналишидаги “Туркистон”, “Юнусобод” бекатлари 26 августдан ёпилиши хабар берилган эди. Мазкур бекатлар 4 ой муддатга ёпилади ва бу муддат давомида режали профилактик ишлар амалга оширилади.
Янгиликлар лентаси
0