Биринчи ўқув кунида метродан қанча одам фойдаланди?

© SputnikТашкентский метрополитен
Ташкентский метрополитен - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 06.09.2023
Oбуна бўлиш
Тошкент метрополитенидан фойдаланувчилар сони биринчи ўқув кунида қарийб 520 мингни ташкил этган.
ТОШКЕНТ, 6 сен — Sputnik. Ўқув жараёнлари бошланганидан сўнг Тошкент метрополитенидан фойдаланувчилар сони биринчи ўқув кунида қарийб 520 мингни ташкил этган. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.
Бу ўтган август ойининг кунлик йўловчилар сонига нисбатан 180 минг, яъни 53 фоиз йўловчига кўп деганидир.
Шунингдек, хизмат сифатини ошириш мақсадида метрополитеннинг йўналишларида қатнов интервали тиғиз вақтларда қисқартирилган. Чилонзор йўналиши 1,5-2 дақиқа, Ўзбекистон йўналиши 3-4 дақиқа, Юнусобод йўналиши 5 дақиқа, ер усти ҳалқа метро йўналиши 7-8 дақиқа этиб белгиланган.
Янгиликлар лентаси
0