Тошкент метроси поезд йўлига ўзбошимчалик билан тушаётган йўловчиларни огоҳлантирди

© Sputnik / Актан ТемиркановКосмонавтлар метро бекати.
Космонавтлар метро бекати. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 22.09.2023
Oбуна бўлиш
Сўнги 15 кун давомида 3 марта йўловчилар поезд йўлига ўзбошимчалик қилиб тушишган.
ТОШКЕНТ, 22 сен — Sputnik. Тошкент метросида сўнгги 15 кунда йўловчилар 3 марта поезд йўлига ўзбошимчалик қилиб тушган. Бу ҳақда Тошкент метрополитени хабар берди.
Қайд этилишича, сўнги вақтларда метродан фойдаланувчи йўловчилар сони кескин ортди. Натижада йўловчилар томонидан бир қанча тартиб бузарликлар ҳолатлари ҳам юзага келмоқда.
Шулардан бири сўнги 15 кун давомида 3 марта йўловчилар поезд йўлига ўзбошимчалик қилиб тушишган. Бекатда фаолият олиб борувчи ходимлар зудлик билан бу йўловчиларни хавфсиз тарзда платформага олиб чиқишган.
Йўловчилар шахсий буюмлари тушиб кетгани ва уни олиш мақсадида поезд йўлига тушганини сабаб қилиб кўрсатган.
Хабарда метрополитен йўловчиларни метродан фойдаланиш вақтида ҳушёр ва сергак бўлишга чақирган.

"Агарда бу каби ҳолатларга дуч келсангиз, зудлик билан бекат платформасида фаолият олиб борувчи ходимларга мурожаат қилиш лозимлиги эслатиб ўтамиз”, — дея қўшимча қилинган хабарда.

Маълумот учун, метро йўлида инсон ҳаёти учун хавфли ҳаттоки ўлим даражасига олиб борувчи юқори кучланишдаги (825 Вольт) электр токи мавжуд. Масалан, 42 Вольт кучланишдаги электр токи инсон ҳаёти учун хавфли ҳисобланади.
Ҳаракатланиш вақтида йўловчилардан қуйидагилар талаб қилинади:
ўзаро ҳурматни сақлаш;
поезд ичидаги йўловчилар чиқиб кетгунига қадар кириш учун вагон эшиклари олдида турмаслик;
манзилга келгач, поездан чиқиш учун имкон қадар тезроқ ҳаракат қилиш;
вагон эшикларига суянмаслик;
шахсий буюмларни вагон ва метро ҳудудида қолдирмаслик.
Юқоридаги талабларга амал қилмаслик метро вагонлари эшиклари ишдан чиқишига, ҳар хил носозликлар келиб чиқишига ва бунинг натижасида оралиқ интервалларнинг узайиб кетишига олиб келади.
Шу билан бирга шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, метродан доимий тарзда фойдаланувчи йўловчилар тўловни банк ва транспорт карталари орқали амалга оширишса, ўз вақтларини тежашлари ҳамда касса олдидаги тирбандликни максимал даражада камайтиришига замин яратади.
Янгиликлар лентаси
0