Тошкент “Олтин куз” I халқаро камер ва симфоник мусиқа фестивалига мезбонлик қилмоқда

© Пресс-служба Министерства культуры УзбекистанаВ Ташкенте впервые проходит Международный фестиваль камерной и симфонической музыки "Золотая осень"
В Ташкенте впервые проходит Международный фестиваль камерной и симфонической музыки Золотая осень - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 19.11.2023
Oбуна бўлиш
Фестивалда Буюк Британия, Германия, Италия, Хитой, Жанубий Корея, Россия, Туркманистон, Қирғизистон каби турли давлатлардан ижодкорлар иштирок этади.
ТОШКЕНТ, 19 ноя — Sputnik. Тошкентда илк бор “Олтин куз” I халқаро камер ва симфоник мусиқа фестивали бўлиб ўтмоқда, дея хабар берди Маданият вазирлиги.
Фестивал 18 ноябрдан 23 ноябрь кунига қадар ўтказилади. Унда Буюк Британия, Германия, Италия, Хитой, Жанубий Корея, Россия, Туркманистон, Қирғизистон каби турли давлатлардан ижодкорлар иштирок этади.
“Тошкент шаҳридаги катта саҳналар Ўзбекистон давлат консерваториясининг катта ва орган залларида, “Туркистон” санъат саройи саҳнасида скрипка, виолончел, пианино ижрочилари, дирижёрлар ва ҳамда оркестр жамоалари ўз санъатларини намойиш қиладилар”, — дейилади хабарда.
Тадбирни ўтказишдан мақсад – халқаро тоифадаги барча етакчи оркестрлар ва ижрочилар ўртасида дўстона муносабатлар ҳамда ўзаро тажриба алмашинувини таъминлашдир.
Айтилишича, таклиф этилган камер оркестр ва якка ижрочилар ўзларининг репертуарларидан ўрин олган дурдона асарларни моҳирона ижролари билан Ўзбекистонда намойиш этиши катта мактаб вазифасини ўтайди.
Маълумот учун, 2021 йилда "Олтин куз" халқаро симфоник мусиқа фестивалини ташкил этишга оид ҳужжат лойиҳаси ишлаб чиқилган эди. Унга кўра, фестиваль 2021 йилдан бошлаб ҳар икки йилда бир маротаба октябрь ойида Тошкент шаҳрида ва кейинги йилларда мамлакатнинг бошқа тарихий шаҳарларидан бирида ўтказилиши белгиланган.
Янгиликлар лентаси
0