ЕИК Россия халқлар дўстлиги университети билан фаол ҳамкорликни давом эттирмоқда

© Sputnik / Павел Бедняков / Медиабанкка ўтишПрезидент РФ В. Путин принял участие в работе саммита ЕАЭС в Бишкеке
Президент РФ В. Путин принял участие в работе саммита ЕАЭС в Бишкеке - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 13.04.2024
Oбуна бўлиш
EИК ва РУДН ўртасидаги келишувлар доирасида саноат сиёсати департаменти университет билан фаол ҳамкорлик қилади.
ТОШКEНТ, 13 апр – Sputnik. Евроосиё иқтисодий комиссиясининг саноат сиёсати департаменти вакиллари Россия халқлар дўстлиги университети (РУДН) Ташқи иқтисодий хавфсизлик ва божхона иши институтининг “ЕОИИ иқтисодий стратегиялари: муаммолар ва инновациялар” халқаро илмий-амалий конференциясида иштирок этди. Бу ҳақда Евроосиё иқтисодий комиссияси (ЕИК) сайтида хабар берилди.
Конференцияда департамент вакили Дмитрий Ярошенко Евроосиё иқтисодий иттифоқининг саноатлаштириш харитасини, Евроосиё технологик платформаларини шакллантириш ва юритиш, давлатлараро дастурларни амалга ошириш, Комиссиянинг саноат соҳасидаги ахборот-таҳлилий фаолияти ҳақида маълумот берди.
ЕОИИ давлатларининг қўшма ҳамкорлик лойиҳаларини молиялаштиришнинг янги механизми тингловчиларда алоҳида қизиқиш уйғотди. Департамент ҳудудида фаолият юритувчи соҳа эксперт гуруҳлари доирасида ишлаш учун манфаатдор томонлар таклиф этилди.
Маълумот учун, EИК ва РУДН ўртасидаги келишувлар доирасида саноат сиёсати департаменти университет билан фаол ҳамкорлик қилади.
ЕЭК обсудила с бизнесом перспективы цифровой торговли в ЕАЭС - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 11.04.2024
Ўзбекистон ва ЕОИИ
ЕИК рақамли савдо бўйича бизнес вакиллари фикрини ўрганди
Янгиликлар лентаси
0