Янги мультимодал транспорт коридорини ривожлантириш бўйича “Йўл харитаси” имзоланди

© Министерство транспорта республики Узбекистан Термизда “Беларусь – Россия – Қозоғистон – Ўзбекистон – Афғонистон – Покистон” мультимодал транспорт коридорини ривожлантириш бўйича ишчи гуруҳнинг биринчи йиғилиши бўлиб ўтди.
Термизда “Беларусь – Россия – Қозоғистон – Ўзбекистон – Афғонистон – Покистон” мультимодал транспорт коридорини ривожлантириш бўйича ишчи гуруҳнинг биринчи йиғилиши бўлиб ўтди.  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.04.2024
Oбуна бўлиш
Термизда “Беларусь – Россия – Қозоғистон – Ўзбекистон – Афғонистон – Покистон” мультимодал транспорт коридорини ривожлантириш бўйича ишчи гуруҳнинг биринчи йиғилиши бўлиб ўтди.
ТОШКЕНТ, 24 апр — Sputnik. “Беларусь – Россия – Қозоғистон – Ўзбекистон – Афғонистон – Покистон” мультимодал транспорт коридорини ривожлантириш бўйича “Йўл харитаси” имзоланди. Бу ҳақда Транспорт вазирлиги хабар берди.
Термизда “Беларусь – Россия – Қозоғистон – Ўзбекистон – Афғонистон – Покистон” мультимодал транспорт коридорини ривожлантириш бўйича ишчи гуруҳнинг биринчи йиғилиши бўлиб ўтди. Унда давлатларнинг транспорт вазирлиги раҳбарлари иштирок этишди.
Учрашувда мазкур мултимодал транспорт коридорини ривожлантириш йўли билан Марказий Осиё ва МДҲга аъзо давлатларни Ўзбекистон орқали Жанубий Осиё мамлакатлари билан боғлаш ва юртимизнинг транзит салоҳиятини янада ошириш масалалари муҳокама этилди.
Учрашув якуни бўйича томонлар ўртасида йўл харитаси имзоланди.

“Мазкур йўл харитасида юк ташувларини ривожлантириш бўйича аниқ режаларни амалга ошириш белгиланган. Хусусан, юк таҳлилларини олиб бориш, ташув жараёнида электрон рақамли ҳужжатлардан фойдаланиш, ташув жараёнларини соддалаштириш билан Ўзбекситон – Афғонистон – Покистон орқали транзит юк ташувларини ошириш кўзда тутилган”, — дейилади хабарда.

Россия томони Трансафғон темир йўли қурилиши ва шу мақсадда манфаатдор давлатлар ўртасида Консорциум тузишни қўллаб-қувватлашини таъкидлади. Лойиҳада иштирок этишни техник-иқтисодий асослашни ишлаб чиқиш ва ишни биргаликда молиялаштириш нуқтаи назаридан кўриб чиқиш мумкин.
Қайд этилишича, сўнгги йилларда Афғонистон орқали транзит юк ташиш ҳажми 30 фоиздан ортиқ ошиб, қарийб 1 миллион тоннани ташкил этди. 2021 йилда Ўзбекистон ҳамда Покистон ўртасида транзит савдо тўғрисида битим имзолангандан сўнг мамлакатлар ўртасида юк ташувлари ҳажми ортиб бормоқда.
2022 йилда икки мамлакат ўртасида Афғонистон орқали юк ташувлари 2021 йилга нисбатан икки ярим баробарга ошиб, 675 минг тоннани ташкил этди.
Шу йилда мазкур коридор орқали Ўзбекистон 1 млн тоннадан ортиқ юк ташишни режалаштирган.
Эксперт Марказий Осиё давлатлари ўртасидаги янги темир йўл коридорининг аҳамияти ҳақида
Тадбир иштирокчилари 2024 йил 14-19 май кунлари Қозон шаҳрида бўлиб ўтадиган “Россия – Ислом олами: КазанФорум 2024” Халқаро иқтисодий форумида халқаро транспорт йўлакларини ривожлантириш ва улардан фойдаланиш самарадорлигини ошириш бўйича навбатдаги йиғилишни ўтказишга келишиб олишди.
Перевозка контейнеров по железной дороге - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 20.02.2024
Россия қўллаб-қувватлайди: Марказий Осиёдаги йирик транспорт лойиҳаларининг истиқболлари
Янгиликлар лентаси
0