Ўзбекистон мева ва сабзавотлар экспортини оширди

© Sputnik / Рамиз БахтияровФрукты и овощи
Фрукты и овощи - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 29.04.2024
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон хорижга 375,3 минг тонна мева ва сабзавотлар экспорт қилди.
ТОШКЕНТ, 29 апр — Sputnik. Ўзбекистон 3 ойда 375,3 минг тонна мева ва сабзавотлар экспорт қилди, дея хабар берди Статистика агентлиги.
Шу йилнинг январь-март ойларида Ўзбекистон хорижга қиймати 219,8 млн долларга тенг бўлган 375,3 минг тонна мева ва сабзавотлар экспорт қилган.
“Бу кўрсатгич 2023 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 72,5 % га ёки 157,7 минг тоннага кўпайган”, — дейилади хабарда.
Мева-сабзавот маҳсулотларининг асосий экспорт бозорлари:
Покистон (26,2 %);
Россия (25,1 %);
Қозоғистон (10,5 %);
Хитой (9,2 %).
Мазкур ойларида мева-сабзавотлар экспорти улуши жами экспортнинг 3,4 % ини ташкил этган.
Экспортчиларга чиройли қадоқлашни ўргатиш керак — Шавкат Мирзиёев
Ўзбекистоннинг қайси ҳудудида энг кўп полиз экинлари етиштирилди – инфографика
Ўзбекистон-Россия савдосида топ-5 товарлар
Ўзбекистондан Россияга мева-сабзавот экспортини кенгайтиришга оид қандай режалар бор?  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.04.2024
Матбуот маркази
Ўзбекистондан Россияга мева-сабзавот экспортини кенгайтиришга оид қандай режалар бор?
Янгиликлар лентаси
0