https://sputniknews.uz/20240429/ozbekiston-rossiya-alyuminiy-ishlab-chiqarish-hamkorlik-43651636.html
Ўзбекистон ва Россия алюминий ишлаб чиқариш бўйича ҳамкорлик қилади
Ўзбекистон ва Россия алюминий ишлаб чиқариш бўйича ҳамкорлик қилади
Sputnik Ўзбекистон
Россия алюминий ассоциацияси билан англашув меморандуми имзоланди. 29.04.2024, Sputnik Ўзбекистон
2024-04-29T14:30+0500
2024-04-29T14:30+0500
2024-04-29T15:06+0500
иқтисод
россия
ўзбекистон - россия
ўзбекистон
ҳамкорлик
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e8/04/1d/43651427_0:111:2048:1263_1920x0_80_0_0_713598c960342abcced7e84d52bbdebd.jpg
ТОШКЕНТ, 29 апр — Sputnik. Ўзбекистон ва Россиянинг саноат бирлашмалари алюминий лойиҳалари бўйича ҳамкорлик қилишга келишиб олди, дея хабар берди “Ўзэлтехсаноат” уюшмаси.“Ўзелтехсаноат” уюшмаси раиси Мирзиёд Юнусов, Россия алюминий ассоциацияси раиси Ирина Казовская, “РУСАЛ” компаниясининг МДҲдаги савдо бўлими бошлиғи Елисей Блудчий ўртасида учрашув бўлиб ўтди. Унда томонлар ўзаро ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш, тажриба алмашиш ва истиқболли ҳамкорлик лойиҳаларини ишлаб чиқиш бўйича фикр алмашишди.“Музокаралар натижасида “Ўзелтехсаноат” уюшмаси ва Россия алюминий ассоциацияси ўртасида англашув меморандуми имзоланди”, — дейилади хабарда.Меморандумга кўра, томонлар алюминий ишлаб чиқарувчи ва истеъмолчилари бўлган икки мамлакат тадбирколари ўртасида алоқаларни мустаҳкамлашади. Шунингдек, илмий-техник жиҳатдан тажриба алмашиш, алюминий ва кабель саноати бўйича янги лойиҳаларни амалга ошириш бўйича ҳамкорлик қилишади.Маълумот учун, Россия алюминий ассоциацияси 2015 йилда ташкил этилган бўлиб, у алюминий саноатининг йирик корхоналарини бирлаштиради. Бугунги кунда ассоциацияга 140 та компания аъзо ҳисобланади. “РУСАЛ”компанияси эса 2007 йилда ташкил этилган. Ужаҳонда биринчилардан бўлиб минимал углеродли алюминийни оммавий ишлаб чиқаришни бошлаган. 19 та мамлакатда алюминий эритиш, қайта ишлаш заводларига эга. 2023 йилда компания даромадлари 12,2 млрд долларни ташкил этган.
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rosiya Segodnya“
2024
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rosiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rosiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e8/04/1d/43651427_109:0:1941:1374_1920x0_80_0_0_7d4e9d2d63ddfe235d97bba55c78cf0a.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rosiya Segodnya“
иқтисод, россия, ўзбекистон - россия, ўзбекистон, ҳамкорлик
иқтисод, россия, ўзбекистон - россия, ўзбекистон, ҳамкорлик
Ўзбекистон ва Россия алюминий ишлаб чиқариш бўйича ҳамкорлик қилади
14:30 29.04.2024 (янгиланди: 15:06 29.04.2024) Россия алюминий ассоциацияси билан англашув меморандуми имзоланди.
ТОШКЕНТ, 29 апр — Sputnik. Ўзбекистон ва Россиянинг саноат бирлашмалари алюминий лойиҳалари бўйича ҳамкорлик қилишга келишиб олди, дея хабар берди
“Ўзэлтехсаноат” уюшмаси. “Ўзелтехсаноат” уюшмаси раиси Мирзиёд Юнусов, Россия алюминий ассоциацияси раиси Ирина Казовская, “РУСАЛ” компаниясининг МДҲдаги савдо бўлими бошлиғи Елисей Блудчий ўртасида учрашув бўлиб ўтди. Унда томонлар ўзаро ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш, тажриба алмашиш ва истиқболли ҳамкорлик лойиҳаларини ишлаб чиқиш бўйича фикр алмашишди.
“Музокаралар натижасида “Ўзелтехсаноат” уюшмаси ва Россия алюминий ассоциацияси ўртасида англашув меморандуми имзоланди”, — дейилади хабарда.
“Ўзбекистон бозори катта салоҳиятга эга ва Меморандумнинг имзоланиши икки мамлакат алюминий корхоналари ўртасидаги ҳамкорлик ва кейинчалик энергетика соҳасида лойиҳаларни амалга оширишдаги биринчи қадам бўлади. Сўнгги йилларда Россия янги қотишмалар ва меъёрий-техник ҳужжатлар соҳасида муҳим ваколатларга эга бўлди - уй-жой ва тижорат мулкларини ишлаб чиқувчилар тобора кўпроқ ўз объектлари учун алюминий кабел ва симли маҳсулотларни танламоқда. Ишончимиз комилки, “Ўзэлтехсаноат” уюшмаси билан ҳамкорлигимиз Ўзбекистонда юқори технологияли маҳсулотлардан фойдаланиш йўлидаги биринчи қадам бўлади”, — деди “Алюминий” уюшмаси раиси Ирина Казовская.
Меморандумга кўра, томонлар алюминий ишлаб чиқарувчи ва истеъмолчилари бўлган икки мамлакат тадбирколари ўртасида алоқаларни мустаҳкамлашади. Шунингдек, илмий-техник жиҳатдан тажриба алмашиш, алюминий ва кабель саноати бўйича янги лойиҳаларни амалга ошириш бўйича ҳамкорлик қилишади.
“Меморандум Россияда жорий қилинган стандартлаштириш ва техник тартибга солиш соҳасидаги илғор тажрибаларни ўзлаштириш, шунингдек, инновацион қотишмаларга асосланган энергетика соҳасида янги лойиҳаларни жорий этиш имконини беради. Бу келишув Ўзбекистон ва Россия компаниялари учун ривожланиш драйвери бўлиш имконини беради”, — деди “Ўзэлтехсаноат” уюшмаси раиси Мирзиёд Юнусов.
Маълумот учун, Россия алюминий ассоциацияси 2015 йилда ташкил этилган бўлиб, у алюминий саноатининг йирик корхоналарини бирлаштиради. Бугунги кунда ассоциацияга 140 та компания аъзо ҳисобланади. “РУСАЛ”компанияси эса 2007 йилда ташкил этилган. Ужаҳонда биринчилардан бўлиб минимал углеродли алюминийни оммавий ишлаб чиқаришни бошлаган. 19 та мамлакатда алюминий эритиш, қайта ишлаш заводларига эга. 2023 йилда компания даромадлари 12,2 млрд долларни ташкил этган.