Пентагон Украина юзасидан кутилмаган муаммога дуч келди

© Foto : DoD / Lisa FerdinandoАмериканский флаг на здании Министерства обороны США. Архивное фото
Американский флаг на здании Министерства обороны США. Архивное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 01.05.2024
Oбуна бўлиш
Конгресс: баъзи етказиб берувчилар Украина Қуролли Кучларига ёрдам бериш учун Пентагон билан ишлашдан бош тортишди.
ТОШКЕНТ, 1 май — Sputnik. Баъзи етказиб берувчилар Пентагон билан Украинага етказиб бериладиган қуролларни тўлдириш учун кўп йиллик шартномалар тузишни хоҳлашмайди. Бу ҳақда РИА Новости GAO (Government Accountability Office) Конгресснинг назорат-молия бошқармаси ҳисоботига таяниб хабар берди.

“Ҳарбий идоралар Украинага берилган беш турдаги қуролларни алмаштириш бўйича кўп йиллик шартномалар тузган ёки тузишни режалаштирмоқда. Бироқ, Мудофаа вазирлиги расмийлари ва пудратчилар вакиллари GAOга улар қийинчиликларга дуч келаётганликларини маълум қилишди ... Баъзи етказиб берувчилар узоқ муддатли, қатъий нархлар бўйича шартномалар тузишни хоҳлашмайди...", — дейилади ҳисоботда.

Бундан ташқари, Мудофаа вазирлиги таъминот занжири билан боғлиқ кўплаб муаммоларни аниқлади, дейилади ҳужжатда. Қоидага кўра, булар COVID-19 пандемияси ва Киев томонидан талабларнинг кучайиши билан оғирлашган узоқ вақтдан бери мавжуд муаммолардир. Бироқ, эҳтиёт қисмлар ва хом ашёни узоқ кутиш кўплаб қурол дастурларига таъсир қилмоқда, дейилади ҳисоботда.
Янгиликлар лентаси
0