Путин ядро зарбаси бериш бўйича ўқув-машғулотларга тайёрланишни топширди

© Sputnik / Константин Морозов / Медиабанкка ўтишТактико-специальное учение ОТРК "Искандер-М"
Тактико-специальное учение ОТРК Искандер-М - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 06.05.2024
Oбуна бўлиш
Россия Жанубий ҳарбий округи қўшинлари, ҳаво ва денгиз кучлари иштирокида стратегик бўлмаган ядро қуролларини тайёрлаш ва қўллаш бўйича машғулотлар ўтказади.
ТОШКЕНТ, 6 май – Sputnik. Президент Владимир Путин Россия Қуролли кучлари Бош штабига стратегик бўлмаган ядро қуролларини қўллаш бўйича ўқув машғулотларига тайёргарлик кўришни топширди, деб хабар берди Мудофаа вазирлиги.

“Ностратегик ядровий кучларнинг жанговар топшириқларни бажаришга тайёрлигини ошириш мақсадида Бош штаб Жанубий ҳарбий округнинг ракета тузилмалари билан <...> ўқув машғулотларини ўтказишга тайёргарлик кўришни бошлади”, — дейилади хабарда.

Манёврлар авиация ва денгиз флоти иштирокида яқин кунларда бўлиб ўтади.
Машғулотларнинг мақсади стратегик бўлмаган ядро қуролидан жанговар фойдаланиш бўлинмалари шахсий таркиби ва техникасининг жавоб қайтариш ва давлатнинг ҳудудий яхлитлиги ва суверенитетини таъминлашга тайёрлигини таъминлашдан иборат.
Қайд этилишича, бу ҳам Россияга қарши “ғарбнинг айрим расмийларининг провокацион баёнотлари ва таҳдидларига” жавобдир.
Эслатиб ўтамиз, ўтган ҳафтада Британия ташқи ишлар вазири Дэвид Кэмерон Британия Киевга улар етказиб бераётган узоқ масофали ракеталар билан Россия ҳудудига зарба беришни тақиқламаслигини эълон қилган эди.
Янгиликлар лентаси
0