Қозоғистонга кириш қоидалари ўзгарди – тафсилотлар

© Sputnik / Владимир Пирогов / Медиабанкка ўтишКонтрольно-пропускной пункт на границе Казахстана, архивное фото
Контрольно-пропускной пункт на границе Казахстана, архивное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 09.05.2024
Oбуна бўлиш
ТИВ Қозоғистонга боришни режалаштираётган Ўзбекистон фуқароларига мурожаат қилди.
ТОШКЕНТ, 9 май — Sputnik. Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Қозоғистонга кириш қоидаларига ўзгартиришлар киритилгани муносабати билан мамлакатга кирмоқчи бўлган фуқароларга мурожаат қилди.
Қозоғистонга кириш ва чиқишда фуқароларга барча зарур ҳужжатларни ўзлари билан олиб юришни тавсия қилди.
"Шу билан бирга, Ўзбекистон-Қозоғистон ёки Россия-Қозоғистон чегарасини кесиб ўтишда нафақат Қозоғистонга, балки Россия Федерациясига ҳам киришда ҳеч қандай тўсиқлар йўқлигига олдиндан ишонч ҳосил қилиш лозим, чунки Россия ва Қозоғистон ўртасидаги маъмурий ва жиноий ишлар бўйича қарорларни ўзаро тан олиш ва ижро этиш тўғрисидаги келишувларга мувофиқ Қозоғистоннинг ваколатли органлари Россия Федерациясининг миграция ва бошқа қонун ҳужжатларининг бузилиши ёки тўланмаган жарималар мавжудлиги бўйича текширув ўтказадилар", — дейилади хабарда.
Қайд этилишича, агар Россияда бўлиш даврида қайд этилган қоидабузарлик ёки тўланмаган жарима аниқланса, Қозоғистон томони Ўзбекистон фуқаросининг мамлакатга кириши ёки чиқишини тақиқлаш тўғрисида қарор қабул қилиши мумкин.
Қозоғистонга кириш ва чиқиш билан боғлиқ муаммолар юзага келмаслиги учун Ўзбекистон фуқароларига Россия Ички ишлар вазирлиги Миграция масалалари бўйича бош бошқармасининг расмий веб-сайти “Хизматлар” бўлимида махсус онлайн шаклни тўлдириш орқали Россияга кириш учун таъқиқ мавжуд ёки мавжуд эмаслигини текшириш тавсия этилмоқда.
Текширишни ўрганиш учун видео йўриқнома
Янгиликлар лентаси
0