Уруш ва тинчлик: Мирзиёев нега армияни мустаҳкамламоқда

© ИА "Жахон"Ўзбекистон ҳарбийлари
Ўзбекистон ҳарбийлари - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Давлат раҳбари биринчи навбатда янги Миллий хавфсизлик концепциясини ишлаб чиқиш шартлигини таъкидлади

ТОШКЕНТ, 30 янв — Sputnik, Антон Курилкин. 26 январь куни Шавкат Мирзиёев Тошкент олий умумқўшин қўмондонлик билим юртига ташриф буюрди. Президент офицер кадрлар тайёрланадиган масканда ҳукумат аъзолари, вазирлик ва идоралар раҳбарлари билан йиғилиш ўтказди ҳамда бўлажак қўмондонларга яратилган шароитлар билан танишди.

Расмий пресс-релиз мамлакат мудофаа салоҳиятини мустаҳкамлашнинг бош йўналишлари ҳақида умумий тушунча беради. Давлат раҳбари хавфсизлик соҳасига оид қонунчилик самарадорлигини юксалтириш, Қуролли Кучлар ташкилий тизимини янада такомиллаштириш, унинг шахсий таркибини тайёрлаш, замонавий қурол-яроғ ва ҳарбий техника билан таъминланганлик даражасини янада оширишга қаратилган аниқ вазифаларни белгилаб берди. Шунингдек, ҳарбий хизматчиларни ҳар томонлама ижтимоий ҳимоя қилиш, шу жумладан, ҳарбийлар ва уларнинг оила аъзолари учун замонавий уй-жойлар қуриш билан боғлиқ масалаларга ҳам эътибор қаратди.

Ватанпарварлик, тайёргарлик, қўллаб-қувватлов

Билим юртидаги йиғилиш президент ҳарбий соҳадаги янги вазифаларни белгилаб берган илк йиғилиш эмас. Бундан икки ҳафта олдин, Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан йўлланган байрам табригида ҳам бир қатор муҳим йўналишлар тилга олинганди. Давлат раҳбари биринчи навбатда янги Миллий хавфсизлик концепциясини ишлаб чиқиш шартлигини таъкидлади.

"Биз миллий хавфсизликни таъминлашда стратегик режалаштириш бўйича аниқ давлат тизимини барпо этишга объектив зарурат сифатида эҳтиёж сезмоқдамиз. Ушбу тизимда доимо янгиланиб борадиган Миллий хавфсизлик концепцияси марказий ўринни эгаллаши шарт", — деганди Мирзиёев.

Шавкат Мирзиёев - Sputnik Ўзбекистон
Ҳарбий сир: Мирзиёев Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги раҳбарига қандай топшириқ берди

Шу билан бирга, деб ҳисоблайди президент, концепцияда Ўзбекистон ташқи сиёсатига хос мослашувчанлик ва очиқлик тамойиллари, бизнинг яқин қўшниларимиз билан конструктив муносабатларни ривожлантириш устувор вазифа экани акс эттирилиши даркор.

Армия асосини ватанпарварлик руҳида тарбияланган офицерлар ташкил қилиши даркор. Бу борада президент икки йўналишни белгилаб берди.

Биринчиси — олий ҳарбий таълимни ислоҳ қилиш. Бу билан янги ташкил этиладиган Қуролл Кучлар академияси шуғулланади. Янги ҳарбий ўқув маскани лейтенантлар тайёрлаш, фаолият кўрсатаётган офицерлар малакасини ошириш ва армия бошқарув таркибидаги қўмондонлик кадрларини махсус тайёргарликдан ўтказиш билан шуғулланади.

Бироқ ёшлар ҳарбийликка йўлни академиядан эмас, мамлакатнинг ҳар бир минтақасида танлаб олинган коллеж ва лицейлардан бошлашади.
Умуман олганда, Мирзиёвнинг нутқларида ватанпарварлик тарбияси тез-тез тилга олинади.

"Барчамизга яхши маълумки, ватанпарварлик ҳар бир давлат ҳаётининг маънавий асоси ҳисобланади ва жамиятни ҳар томонлама ривожлантириш борасида энг муҳим сафарбар этувчи куч сифатида намоён бўлади. Шунинг учун ҳам фуқароларимизда бизга мутлақо ёт бўлган зарарли таъсирларга қарши мустаҳкам иммунитетни шакллантириш ва Ватанимиз тақдири учун масъулият туйғусини мустаҳкамлаш бўйича аниқ чора-тадбирларни кўришимиз шарт", — деб таъкидлади президент.

Ҳарбий техника

Тошкент офицер кадрларни тайёрлашнинг янги тизимини шакллантириш билан бирга армияни қайта қуроллантириш борасида ҳам олға қадам ташлади. Бугунги кунда республика Қуролли Кучлари ихтиёрида асосан собиқ совет жанговар техникаси мавжуд. АҚШ томонидан берилган бронемашиналар ва "Хуанцю шибао" газетасининг маълумот беришича, 2013 йилда Хитойдан сотиб олинган бир нечта зенит-ракета мажмуалари бундан мустасно.

Танк Т-90 - Sputnik Ўзбекистон
Мирзиёев Ўзбекистоннинг ўз ҳарбий саноат мажмуасини яратишни таклиф қилди

Шу сабабли мамлакат олий бош қўмондони мамлакатда ҳарбий саноат мажмуасини барпо этиш зарурлигини билдирди. Бу билан янги масъул тегишли орган шуғулланади. Бош вазирнинг биринчи ўринбосари Ачилбой Раматовга тегишли давлат органини ташкил этиш масаласини кўриб чиқиш юклатилди. Шу билан бирга, мамлакат армиясини қайта қуроллантириш ва модернизация қилишда Россия ҳам кўмаклашади — ўтган йил охирида икки мамлакат янги ҳарбий-техник келишув ҳақидаги шартномани имзолади.

Шу билан бирга, ҳарбий хизматчиларни ижтимоий ҳимоя қилиш бўйича чора-тадбирлар самарадорлигини оширишга алоҳида эътибор қаратилиши таъкидланди. Улар имтиёзли ипотека кредитлари бериш йўли орқали уй-жой билан таъминланадилар.

Хавотирли қўшничилик

Россия ТИВ ҳузуридаги МДХМИ аналитика марказининг катта илмий ходими Леонид Гусевнинг Sputnik Ўзбекистонга айтишича, республиканинг хавфсизлиги масалаларига мамлакатнинг биринчи президенти Каримов катта эътибор қаратган ва эндиликда Шавкат Мирзиёев ҳам жиддий эътибор қаратмоқда.

АРМИЯ-2016 ҳарбий-техник кўргазмаси - Sputnik Ўзбекистон
Россия ва Ўзбекистон ҳарбий-техник ҳамкорлиги осонлашди

Бунинг сабаби — "Толибон" ва "ИД" билан бирга Туркистон ислом ҳаракати гуруҳи қўним топган Афғонистон билан хавотирли қўшниликдир. Бу гуруҳ жангарилари Ўзбекистон ҳудудига бир неча бор ҳужум қилишган — масалан, 1999 йилда.

Бундан ташқари, ушбу ҳаракатга Ўзбекистондан чиққан кўплаб кишилар аъзо. Кейинги йилларда Афғонистоннинг Тожикистон ва Туркманистон билан чегараларида вазият ёмонлашди ва бу ҳам таҳдид келтириб чиқаради.

Гусевнинг фикрига кўра, айнан чегараолди вазияти Ўзбекистон учун ташвишлидир ва шу боис ҳам Тошкент армияни такомиллаштиришга алоҳида эътибор қаратиши лозим.

Янгиликлар лентаси
0