Назарбоев Тошкентда: ҳарбий биродарлик ва космик истиқболлар

© Официальный сайт президента Республики КазахстанПрезиденты Узбекистана и Казахстана - Шавкат Мирзиёев и Нурсултан Назарбаев
Президенты Узбекистана и Казахстана - Шавкат Мирзиёев и Нурсултан Назарбаев - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоевнинг Тошкентга амалга оширилган давлат ташрифини жуда аҳамиятли деб ҳисоблаш мумкин: долзарб ва дунё миқёсидаги масалалар бўйича келишувлар ҳамда аниқ шартномалар икки давлат муносабатларни сезиларли мустаҳкамлади

ТОШКЕНТ, 19 сен — Sputnik, Антон Курилкин. Ҳарбий ҳамкорлик, ўзаро маҳсулот айлануви ва сайёҳлар оқимини кенгайтириш — Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоевнинг Ўзбекистонга биринчи ташрифи Тошкент ва Остона ўртасида муносабатларининг мустаҳкамлашга қаратилган босқичнинг мантиқий якуни бўлди.

Работа базы нефтепродуктов. Архивное фото - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон Россия ва Қозоғистондан 1 млн тонна нефт олиб келади

Қурол-яроғ, нефт ва савдо-сотиқ ишлари

Охирги йилларда Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасидаги муносабатлар мураккаб шахмат партиясини эслатар эди. Муносабатлар гоҳ кескин, гоҳ илиқ бўлар, бир томоннинг айрим қадамлари иккинчи тмон учун оғриқли кечар эди.

2017 йилда томонлар ўзаро муроса қилишга ўтишди. Бундай ёндашишда, шахмат ўйинидан фарқли ўлароқ, барча ўз ютуғига эришади.

Ўтган йил давомида президентларнинг бешта учрашуви бўлиб ўтди. Уларнинг учтаси икки томонлама ташрифлар давомида, иккитаси — халқаро саммит доирасида ўтказилди. Ушбу учрашувларда, икки мамлакат орасида биринчи бор, ҳарбий ҳамкорлик битими ва ҳарбий соҳада ҳамкорлик қилиш тўғрисидаги шартнома имзоланди. 

Президенты Узбекистана и Казахстана Шавкат Мирзиёев и Нурсултан Назарбаев - Sputnik Ўзбекистон
Мирзиёев ва Назарбоев муҳим ҳужжатлар имзоладилар
Ҳамкорликнинг дастлабки, синов қадами сифатида Ўзбекистон томонидан Қозоғистонда ишлаб чиқарилган "Арлан" минадан ҳимояланган, зирҳли автомобилларининг харид қилиниши бўлиши мумкин.

Қозоғистоннинг ҳарбий саноат комплексининг маҳсулотлари билан Тошкентда ўтказилган кўргазмада яқиндан танишиш мумкин. У ерда "Арлан" автомобилларидан ташқари, ўқотар қуролдан ҳимояланган нимчалар, оптик прицелларни кўриш мумкин. Шунингдек, иштисослашган ҳарбий автомобиллар — қўмондон штаб ва алоқа ва радиоэлектр курашиш автомобиллари намойиш қилинган.

Шунингдек, Қозоғистон Ўзбекистонга ўзида ишлаб чиқарилган алоқа космик йўлдошларини ҳам таклиф қилди.

"Қозоғистон ва Ўзбекистон коинот саноати соҳасида фаол ҳамкорлик қилмоқда. Биз ушбу соҳада ўзаро манфаатли алоқаларни йўлга қўймоқдамиз. Қозоғистоннинг йўлдошлари Ўзбекистон учун ер ҳудудларини ўрганиш бўйича маълумотларни тақдим этиши мумкин. Шу билан бирга, булар ОАВлар учун ҳозирги нархлардан кўра кўпроқ арзон бўлади", — деб таъкидлади Қозоғистон президенти.

Томонлар фармацевтика ва машинасозлик соҳаларда маҳсулот айланувини янада ошириш режалаштирилган. Назарбоев ва Мирзиёев яна иккита савдо ваколатхоналарини очиш масаласини ҳам муҳокама қилдилар.

Глава Казахстана Нурсултан Назарбаев и президент Узбекистана Шавкат Мирзиёев - Sputnik Ўзбекистон
Мирзиёев - Назарбоевга: ўртамизда ҳал этилмаган масалалар қолмади
Ўзбекистон президенти сўзларига кўра, ҳозир ҳамкорлик сезиларли натижаларни бермоқда. Саккиз ой ичида ўзаро ташқи савдонинг ҳажми 35 фоизга ортиб, 1,3 млрд долларни ташкил қилди.

"Биз ўзимизга мақсад қўйдик, ушбу рақамни йил якунига қадар 2 миллиард долларгача етказиш, истиқболлда эса 5 миллардга етказиш. Шу билан бирга биз амин бўлдикки, икки миллиардлик кўрсаткич бизнинг ушбу соҳадаги муносабатларининг самарали имкониятларига тўлиқ жавоб бермаяпти" — деди Мирзиёев.

Нефтгаз соҳасида ҳам ривожланиш бор. Қозоғистон Ўзбекистоннинг маҳаллий нефтни қайта ишловчи заводларига 1 миллион тонна нефт маҳсулотларини етказиб беришга тайёр.

Сув ва сайёҳлар

Мамлакат раҳбарлари иқтисодий масалалардан янада мураккаб бўлган экологик ва гуманитар муаммоларга ўтишди. Энг долзарб ва дунё миқёсидаги масала бу сув ресурсларидир. Назарбоевга кўра, томонлар принципиал келишувга эришдилар.

"Биз барча учун долзарб бўлган сув муаммосини ҳар томонлама маҳокама қилдик. Биз барчамиз икки катта дарё оралиғида яшаймиз, ҳар доим шундай яшаганмиз, кейинчалик ҳам шундай бўлади. Биз, мен уйлайман, бу масалада муваффақиятга эришдик. Бу бутун Марказий Осиё минтақасининг ривожланиши учун муҳим аҳамиятга эгадир", — деб таъкидлади Қозоғистон президенти.

Шавкат Мирзиёев и Нурсултан Назарбаев - Sputnik Ўзбекистон
Мирзиёев ва Назарбоев ўндан ортиқ ҳужжат имзоладилар
Президентлар Орол денгизи муаммосини эсга олдилар. Назарбоевнинг сўзларига кўра, ушбу табиий объектни қутқариш фаолияти бўйича йўлга қўйилган халқаро жамғарма экологик инқирозни ҳал қилиш ягона механизми бўлиб қолади. Келгуси йилда ушбу масала бўйича юқори даражада учрашув ўтказиш режалаштирилган.

Яна бир умумий қизиқиш бўлган соҳа бу туризмдир. Икки давлат ўртасидаги меҳмонларнинг оқими бир ярим бараварга ортди. Бунга сабаб нафақат маданий ҳамкорлик жадаллашуви, балким транспорт қатновининг яхшиланиши ҳамдир. Сўнги 8 ойда ичида икки давлат шаҳарлари ўртасида янги темир йўл, автомобил ва авиақатнов маршрутлари йўлга қўйилди.

Миннатдорчилик ва дўстлик белгиси

Албатта, шарқона анъаналарга кўра Шавкат Мирзиёев юқори даражадаги меҳмонни совғасиз қолдирмади. Музокаралар якунига кўра Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ўз ҳамкасабасини икки давлат орасидаги муносабатларни мустаҳкамлашга қўшган ҳиссаси учун нуфузли "Эл-юрт Хурмати" ордени билан мукофотлади.

Назарбоев ўз миннатдорчилик сўзида ушбу мукофот келгуси учун катта аванс бўлиши, икки давлат муносабатларининг янада юқори даражаларга кўтариш бўйича истиқболли вазифалари борлигини айтиб ўтди.

Тошкентдаги учрашувдан сўнг президентлар Гурбангули Бердимухаммедовнинг таклифига кўра Осиё ўйинлари очилишида қатнашиш учун Туркманистонга йўл олдилар. Ашхабоддан Мирзиёев Нью-Йоркка йўл олди. У ерда БМТнинг Бош Ассамблеясида сўзга чиқади.

Янгиликлар лентаси
0