Ялла ансамбли солистлари Фаррух ва Ботир Зокировлар. Архив сурат

Ботир Зокиров юбилейи шарафига ким ошди савдоси ўтказилади

108
(Янгиланган 17:21 30.01.2016)
Ўзбек эстрадаси асосчисининг 80 йиллик юбилейига бағишлаб актёрлар Ҳасан ва Ҳусан Солиҳовлар “Фрэнк Синатра энд Ботир” мюзиклини намойиш этишади. Ботир Зокиров номидаги фонд эса энг сара тароналар жамланган CD-дискни чиқаришни режалаштирган.

ТОШКЕНТ, 30 янв — Sputnik. Ўзбек эстрадаси асосчисининг 80 йиллик юбилейига бағишлаб Ўзбекистон ёшлар театри актёрлари Ҳасан ва Ҳусан Солиҳовлар “Фрэнк Синатра энд Ботир” мюзиклини намойиш этишади. Ботир Зокиров номидаги фонд эса қўшиқчининг энг сара тароналари жамланган CD-дискни чиқаришни режалаштирган.

ТОШКЕНТ, 30 янв — Sputnik. Бу йил юртимизда ўзбек эстрадаси асосчиси, ажойиб санъаткор, шоир ва рассом Ботир Зокировнинг 80 йиллик юбилейи тантанали нишонланади.

Таъкидланишича, Ботир Зокиров санъати шинавандалари ўша кунларда кўплаб тадбирлар ва лойиҳаларнинг гувоҳи бўладилар. Ҳар бир тадбир ушбу серқирра ижодкорнинг бир жиҳатини очиб беришга қаратилган.

Энг қизиқарли ташаббуслардан бири Ўзбекистон ёшлар театри актёрлари ака-ука Ҳасан ва Ҳусан Солиҳовларнинг “Фрэнк Синатра энд Ботир” номли янги мюзикл постановкасидир. Бу Солиҳовларнинг кенг миқёсли мусиқий томошалар йўналишидаги биринчи иши бўлади.

Айни пайтда Ботир Зокиров жамғармаси унинг сайланган қўшиқлари жам бўлган CD-дисклар чиқариш ташаббусини илгари сурди. Бу туркумнинг биринчи диски “Мафтунингман” номи остида аллақачон дунё юзини кўрди. Ҳозирда иккинчи, “Мажнун монологи” деб ном олган тўплам устида иш олиб борилмоқда.  

Бундан ташқари Ботир Зокиров ижоди ва тароналари мотивлари асосида санъат асарлари кўргазмаси ўтказилиши, махсус ким ошди савдоси уюштирилиши, тақвимлар чиқарилиши режага киритилган.

 

108