Юлдуз Усмонова. Архив сурат

Юлдуз Усмонова ШҲТга атаб қўшиқ куйлади

800
(Янгиланган 14:31 22.06.2016)
Интернетда Юлдуз Усмонованинг ШҲТ саммитига аталган қўшиғи пайдо бўлди.

ТОШКЕНТ, 22 июн — Sputnik. Тошкентда ШҲТ саммити очилиш маросими арафасида интернетда Юлдуз Усмонованинг ШҲТга аталган қўшиғи пайдо бўлди, Sputnik у билан youtubeда танишди.

Ушбу қўшиқ Юлдуз Усмонованинг шахсий ташаббусими ёки ўтказилаётган муҳим тадбир мунособати билан хонандага берилган буюртмами – ҳали номаълум, лекин қўшиқ юқори савияда ижро этилган. Нақоратнинг ШҲТ аъзолари бўлган  мамлакатлар ўзбек, хитой, рус, қозоқ, тожик ва қирғиз тилларида ижро этилиши ҳам унинг “сифатли” таёрланганидан далолат беради.

Юлдуз Усмонова Ўзбекистон эстрадасининг ёрқин юлдузларидан бири. Турли ёшдаги аҳоли орасида унинг мухлислари кўп, айниқса бир неча йил олдин ижро этилган қўшиқларига. Охирги вақтларда, турли сабаблар туфайли Юлдуз Усмонова катта саҳналарга чиқмай қўйган эди. Эҳтимол ушбу қўшиқ туфайли, вазият ўзгарса…

 

800