Лола Каримова-Тилляева

Лола Каримова Лос-Анжелесдаги "Олтин глобус" кинофестивалида намоён бўлди

1247
(Янгиланган 12:22 10.01.2017)
Қизил йўлакчада Лола Каримова-Тилляевадан ташқари Голливуднинг кўплаб машҳур юлдузлари суратга тушишди

ТОШКЕНТ, 10 янв — Sputnik. Ўзбекистоннинг биринчи президенти Ислом Каримовнинг қизи Лола Каримова-Тилляева Лос-Анжелесда бўлиб ўтган "Олтин глобус-2017" кинофестивалининг қизил йўлакчасида намоён бўлди. Бу ҳақда CAFB.Asia сайтида маълум қилинди.

Лола Каримова-Тилляева "Олтин глобус" қизил йўлакчасида Tom Ford либосида кўриниш берган.

Қизил йўлакчада Лола Каримова-Тилляевадан ташқари Голливуднинг кўплаб машҳур юлдузлари суратга тушишди.

"Олтин глобус" киномукофотининг 74-тақдимот маросими 8 январдан 9 январга ўтар кечаси бўлиб ўтди.

Мазкур киномукофот 1944 йилдан буён Голливуд хорижий матбуот ассоциацияси томонидан ҳар йили кино ва телевидение соҳасида ютуқларга эришганларга берилади.

1247