Кинорежиссер Шуҳрат Аббосовнинг ижодий кечаси бўлиб ўтди

Oбуна бўлиш
Ўзбек ва совет кинематографини ривожлантиришга қўшган улкан ҳиссаси, гуманизм ва умуминсоний қадриятларни улуғлагани ва тарғиб қилгани учун Шуҳрат Аббосов кўплаб мукофотлар билан тақдирланган.

ТОШКЕНТ, 17 января — Sputnik. Тошкентдаги Россия Фан ва маданият марказида машҳур ўзбек ва совет кинорежиссери Шуҳрат Аббосовнинг ижодий кечаси бўлиб ўтди, деб хабар қилмоқда Sputnik мухбири. Уни табриклаш учун театр ва кино артислари, санъат арбоблари ва ёшлар келишди. 

Урашув қатнашчилари режиссернинг халқлар дўстлиги, Россия ва Ўзбекистоннинг маданий-гуманитар ҳамкорлигига қўшган ҳиссасига юқори баҳо беришди ва ижодкорга янги муваффақиятлар тилаб қолишди.

Шуҳрат Аббосовнинг "Тошкент — нон шаҳри", "Сен етим эмассан", "Маҳаллада дув-дув гап" кинофильмлари Ўзбекистон ва бутун МДҲда кўпчилликнинг болаликдан севиб томоша қилган  фильмлари бўлса ажаб эмас.

Кинорежиссер, сценарий муаллифи, педагог, Ўзбекистон ССР Халқ артисти, СССР Халқ артисти, Шуҳрат Аббосов 1931 йил 16 январда Қўқонда туғилган. Ҳозирги кунда Шуҳрат Аббосов Ўзбекистон Давлат Санъат ва Маданият институтида дарс бериб келмоқда.

Шуҳрат Аббосовнинг ижодий кечаси тадбири Ўзбекистондаги Россотрудничество ҳамкорлигида бўлиб ўтди.

© Российский центр науки и культуры в ТашкентеШухрата Аббосовнинг ижодий кечаси
Творческий вечер народного артиста СССР кинорежиссера Шухрата Аббасова - Sputnik Ўзбекистон
Шухрата Аббосовнинг ижодий кечаси
Янгиликлар лентаси
0