Бу йил кимлар “Эътироф” этилди

© uz24.uzУзбекский "Оскар" - "Эътироф"
Узбекский Оскар - Эътироф - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Эътироф мукофоти истеъдодли ижрочиларни қўллаб-қувватлаш, мумтоз қўшиқчилик, миллий эстрада, рақс санъати, жаҳон мусиқа мероси, театр ва кино санъати, адабиёт, мусаввирлик, дизайн, журналистика соҳалари ривожига ҳисса қўшиб, санъаткорларни янада илҳомлантириш ва рағбатлантириш мақсадида таъсис этилган.

ТОШКЕНТ, 15 фев — Sputnik. Кеча, 14 феврал куни “Истиқлол” санъат саройида 2016 йилда адабиёт, маданият, санъат, ҳунармандчилик, ахборот воситалари ва спорт соҳаларида самарали меҳнат қилган ижодкорлар, усталар, боловчилар, ёзувчи ва танқидчилар, рассом ва мураббийларга соҳанинг олий — “Этироф” мукофоти тақдим этилди, Маданият ва спорт ишлари вазирлиги хабарига асосан.  

Бу йил Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, “Ўзбеккино” Миллий агентлиги, “Ўзбекнаво” эстрада бирлашмаси, Ёшлар маркази томонидан ташкил қилинган “Этироф” мукофоти бериладиган номинациялар сони 49тага етди. номинациялар қаторига “Энг яхши ёзувчи”, “Энг яхши шоир”, “Энг яхши оператор” каби янги йўналишлар киритилди. 

"Эътироф"нинг холислигини таъминлаш мақсадида ҳайъат аъзолари саҳна ортида жойлашган махсус хонада мажлис ўтказиб, ҳар бир номинацияга қўйилган уч номзоддан бирини танлаб олишди. Баъзан ғолибни танлаш осон кечмади, баҳс ва муҳокамалар кам бўлмади. Мукофотга маданият, санъат, бадиий ижод ва спорт соҳаларининг 120га яқин энг илғор вакиллари даъвогарлик қилишди.

Театр, кино ва оммавий томошалар йўналиши

"Йилнинг энг яхши спектакли” - Самарқанд вилояти мусиқали драма театрининг "Мирзо Улуғбек” спектакли. “Мирзо Улуғбек”, “Алишер навоий” ва “Ал-Фарғоний” спектаклларидан ўзиб кетди.

"Йилнинг энг яхши театр актёри”- Тоҳир Саидов, Ўзбек Миллий академик драма театри актёри.  "Йилнинг энг яхши театр актрисаси”- Дилором Абдуолимова, Муқимий номидаги Ўзбекистон Давлат мусиқали театри актрисаси. "Йилнинг энг яхши театр режиссёри” — Олимжон Салимов, Ўзбек Миллий академик драма театри режиссёри. "Йилнинг энг яхши драматурги” — Эркин Аъзам, туркум драмалри учун"Йилнинг энг яхши саҳна рассоми” — Сергей Чернов, Ўзбекистон давлат академик рус драма театри бош рассоми

"Йилнинг энг яхши кинофильми” — Рустам Саъдиевнинг "Барон” бадиий фильми. “Барон”  "Маъсума” ва "Устюртга йўл” бадиий фильмларидан ўзиб кетди. Энг яхши кино актёр — Фарҳод Абдуллаев,  "Дадам бетоб” бадиий фильмидаги ижроси учун. Номзодлар — Жавоҳир Зокиров, Акбархўжа Расуловлар. Энг яхши кино актриса — Ильмира Раҳимжонова, "Тўмарис”даги бош рол ижроси учун. 

"Чет мамлакатлардаги энг яхши филмлар актёри” — Фарҳод Маҳмудов. "Йилнинг энг яхши кино режиссёри” — Рустам Саъдиев, "Барон” бадиий фильмидаги режиссёрлик иши учун. Энг яхши кино сценарист — Зулфихар Мусаков,  "Хазонрезги" ҳамда "Дадам бетоб” бадиий фильмидаги муаллифлик иши учун.  Энг яхши кино оператор - Рустам Муродов, "Барон” бадиий фильмидаги операторлик иши учун.

"Йилнинг энг яхши цирк артисти” — Анжелика Юнусова.

 Анъанавий қўшиқлар, эстрада, опера ва рақс санъати

"Йилнинг энг яхши эркак эстрада хонандаси” — Шохруҳ Йўлдошев (Шохруҳхон). "Йилнинг энг яхши аёл эстрада хонандаси”  Зилола Мусаева (Шахзода). "Йилнинг энг фаол гуруҳи” — "Сурхон” гуруҳи. "Сурхон” — "Садо” гуруҳи, "Шарқ” гуруҳларини ортда қолдирди. "Энг яхши анъанавий қўшиқлар эркак хонандаси” — Яхё ва Мухсин Мўминовлар. "… энг яхши анъанавий қўшиқлар аёл хонандаси”- Рахила Розумова.   

"Йилнинг энг яхши опера хонандаси” — Раҳим Мирзакамолов. "Йилнинг энг яхши мусиқа ижрочиси”- Икром Матанов (Қўшнай). "Йилнинг энг яхши балетмейстери” — Қодир Мўминов, "Ўзбекистон" ашула ва рақс ансамбли бадиий раҳбари. "Йилнинг энг яхши рақс ижрочиси”- Шерзод Кенжабаев, "Ўзбекистон" ашула ва рақс ансамбли балет артисти,  Дилноза Ортиқова (Хоразм лазги ансамбли). "Йилнинг энг яхши бастакори”- Шуҳрат Зокиров, Ўзбекистон давлат консерваторияси ўқитувчиси. Йилнинг энг яхши мусиқа сайқалчиси”- Фарҳод Абдуллаев. 

ТАСВИРИЙ ВА АМАЛИЙ САНЪАТ ЙЎНАЛИШИ

"Йилнинг энг яхши рассоми”- Ҳаким Мирзааҳмедов. ".. энг моҳир ҳунарманди”-  Рахматулла Зокиров (Созгар). "… энг яхши ҳайкалтароши”- Қурбон Норхўрозов.  "Йилнинг энг яхши санъатшуноси”- Камола Оқилова, Ўзбекистон ва чет элларда тан олинган тажрибали санъатшунос.   

БАДИИЙ ИЖОД, ЖУРНАЛИСТИКА ВА ТЕЛЕВИДЕНИЕ ЙЎНАЛИШИ

"Йил телелойиҳаси”- Севара Ўринбоева, "Менинг овозим” ток-шоу лойиҳаси. "Йил радиолойиҳаси”- Гулноз  Мўминова, "Асл санъат хақида ўйлар”. Энг яхши бошловчи — Маъруфжон Хўжақулов,  "Спорт” телеканали, Энг яхши телерадио журналист — Азиза Қурбонова, "Ёшлар” телерадиоканали. 

"Йилнинг энг яхши шоири”- Зебо Мирзаева, "Ишқ” шеърлари тўплами ва матбуотда эълон қилинган туркум шеърлари учун.  Энг яхши ёзувчи – Хуршид Дўстмуҳамедов, 2016 йил "Ўзбекистон” нашриётида чоп этилган "Донишманд Сизиф” романи учун.

"Йилнинг энг яхши публицисти” — Бегзод  Шукуров, туркум публицистикк мақолалари учун. "Йилнинг энг яхши мунаққиди”(танқидчиси) — Наим Каримов.

СПОРТ ЙЎНАЛИШИ

"Йил спортчиси” — Ҳасанбой Дўсматов, шубҳасиз. "Йилнинг спорт мураббийи”- Баҳром Абдумаликов, Оғир атлетика бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси Бош мураббийи. "Йилнинг энг яхши паралимпиадачиси”- Хуснуддин Норбеков, Енгил атлетика бўйича Ўзбекистон миллий паралимпия терма жамоаси аъзоси. "Йилнинг энг яхши аёл спортчиси”- Фотимахон Амилова, сузиш бўйича Ўзбекистон миллий паралимпия терма жамоаси аъзоси. 

Эътибор, эҳтиром, эъзоз йўналишлари бўйича

"Йил эътирофи” номинациясига муносиб топилганлар: Ўлмас Саиджонов,  Пўлат Саидқосимов, Галина Мельникова, Анор Назаров, Равшан Миртожиев, Қундуз Миркаримова, Насиба Мақсудова.

Тақдирлаш маросими Ўзбекистон халқ артисти Гулсанам Мамазоитованинг "Айтгил, дўстим, нима қилдик Ватан учун?" номли қўшиғи билан якунланди.

Янгиликлар лентаси
0