Равшана Куркова в сериале А у нас во дворе

Россия Биринчи канали самарқандлик аёл ҳақидаги сериал намойишини бошлайди

1316
(Янгиланган 19:35 24.05.2017)
Ўзбекистонлик аёлнинг Москвадаги саргузаштлари ҳақидаги "Бизнинг ҳовлимизда эса" сериали премьераси 29 май куни Россиянинг Биринчи каналида бўлиб ўтади

ТОШКЕНТ, 24 май — Sputnik. 29 майдан Россиянинг Биринчи каналида Самарқанддан Москвага йўқолиб қолган эрини излаб келган Мавлуда исмли аёл ҳақидаги сериал намойиши бошланади.

Сериалдаги бош ролларни Россияда таниқли актёрлар Равшана Куркова ("Ошиқ аёллар", "Чексизлик") ва Сергей Пускепалис ("Веранинг уриниши", " Севас учун жанг") ижро этишади.

Сериал сюжетига кўра, Мавлуда исмли аёл (Равшана Куркова) Самарқанддан Москвага йўқолиб қолган эрини излаб келади. У бу ерда турли қийинчиликларга дуч келади. Унга эрини қидиришда нафақага чиққан ва бекорчиликдан ичкиликка ружу қўйган собиқ полициячи (Сергей Пускепалис) ёрдам беради. Полициячи бу ерга келган муҳожирларни, аёл эса ичкиликбозларни ёқтирмайди, лекин улар биргаликда ажойиб жамоага айланишади.

Равшана Куркова — Равшона Баҳром қизи Матчонова 1980 йилда Тошкентда санъаткорлар оиласида туғилган. Кейинчалик уларнинг оиласи Москвага кўчиб кетган. Равшана 1992 йилдан буён кинода суратга тушиб келади ва у шу кунгача 50дан ортиқ фильмда роллар ижро этган.

“Бу роль меники бўлиши кераклигини дарҳол тушундим. Биринчидан, мен ўзбек тилини биламан. Иккинчидан, Москвага 1997 йилда келганман ва бу шаҳарда яшаш осон эмаслигини жуда яхши биламан”, дейди Равшана Куркова.

Сериални суратга олиш ишлари Москва ва Тошкентда бўлиб ўтган.

"Бизнинг ҳовлимизда эса" сериали премьераси 29 май куни Москва вақти билан соат 21:35да Биринчи каналда бўлиб ўтади.

Бизнинг Telegramдаги ўзбекча каналимизга обуна бўлинг ва энг янги хабарларни биринчи бўлиб ўқинг.

1316