Ўзбеккино профессионал ва ҳаваскор ижодкорлар учун танлов эълон қилди

© Sputnik / Алексей ДаничевОператор ва унинг ассистенти суратга олиш майдончасида
Оператор ва унинг ассистенти суратга олиш майдончасида - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
"Ўзбеккино" танловда ғолиб бўлган энг яхши лойиҳаларни молиялаштиради ва яратилган фильмни маҳаллий ва халқаро кинофестивалларда қатнашишга тавсия этади

ТОШКЕНТ, 5 июн — Sputnik. Киноижодкорларнинг фаолиятига амалий ёрдам кўрсатиш ва уларнинг ташаббусларини қўллаб-қувватлаш мақсадида қисқа метражли филмлар лойиҳалари учун танлов эълон қилинди, деб хабар қилди Ўзбеккино миллий агентлиги матбуот-хизмати.

"Ўзбеккино"даги қатор масъул раҳбарларга жиддий интизомий чоралар кўрилди
"Кинематографияни ривожлантириш маркази ташаббуси билан ўтказиладиган мазкур танловда ўз лойиҳаси асосида қисқа метражли филмни суратга олишни истовчи барча ёшдаги профессионал ва ҳаваскор ижодкорлар қатнашиши мумкин.

Танлов ўтказиш тартиби, ҳужжатларни тақдим этиш шартлари ва бошқа зарур маълумотлар билан Марказнинг веб-сайти орқали батафсил танишиш мумкин", — дейилади хабарда.

Таъкидланишича, марказ танловда ғолиб бўлган энг яхши лойиҳаларни молиялаштиради ва яратилган филмни маҳаллий ва халқаро кинофестивалларда қатнашишга тавсия этади.

Ҳужжатлар 2017-йил 25-июнга қадар қабул қилинади.

Янгиликлар лентаси
0