Тошкентда таниқли дижейлар иштирокида Dance Music Fest фестивал ўтказилади

Oбуна бўлиш
Тошкентдаги "Туркистон" саройининг ёзги саҳнасида илк бор "хаус" услубида дижейлар фестивали бўлиб ўтади

ТОШКЕНТ, 7 июн — Sputnik. Тошкентдаги Туркистон саройининг ёзги майдонида 2017 йил 30 июн ва 1 июл кунлари "хаус" услубидаги дижейлар фестивали бўлиб ўтади.

Ушбу тадбир Art Uz Promotion Agency агентлиги томонидан ташкиллаштирилмоқда.

Фестивалда махсус меҳмон сифатида туркиялик дижей Бурак Йетер ва Россиянинг Swanky Tunes дижейлар гуруҳи иштирок этади.

Swanky Tunes дижейлар гуруҳи Miami Music Week 2012 анжуманида муваффақиятли иштирок этган. Гуруҳ ҳисобида 50 дан ортиқ қўшиқлар ва 30 га яқин ремикс қўшиқлар мавжуд.

Фестивалда Ўзбекистонда энг иқтидорли ва етакчи бўлган дижейлар иштирок этади. Махсус меҳмонлар томонидан энг яхши дижей танлаб олинади.

Бизнинг Telegramдаги ўзбекча каналимизга обуна бўлинг ва энг янги хабарларни биринчи бўлиб ўқинг.

Янгиликлар лентаси
0