Хонандалар "Ўзбекконцерт"дан лицензия олиш учун жонли куйлаб берадилар

© Sputnik / Владимир Вяткин / Медиабанкка ўтишБарды во время выступления на фестивале авторской песни
Барды во время выступления на фестивале авторской песни - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ижодий кўмаклашувчи вакиллар гуруҳи хулосасидан келиб чиқиб, бадиий жиҳатдан пухта қўшиқлар ижрочиларига лицензия берилади.

TOШКЕНТ, 13 июл — Sputnik. Авваллари хонандалар ўз қўшиқларини дискка ёздириб, қўшиқ матнларини илова қилган бўлсалар, эндиликда “Ўзбекконцерт” давлат муассасасига келиб ўз репертуарларидаги қўшиқларни ижодий кўмаклашувчи вакиллар (шоир, бастакор ҳамда устоз хонандалар) таркибидан иборат гуруҳга жонли ижрода куйлаш орқали тақдим этадилар. Бу ҳақда “Ўзбекконцерт” давлат муассасаси ахборот хизмати хабар қилди.

Тўрт нафар хонанда лицензиядан маҳрум қилинди

Ижодий кўмаклашувчи вакиллар гуруҳи хулосасидан келиб чиқиб, бадиий жиҳатдан пухта қўшиқлар ижрочиларига лицензия берилади.

Муассасанинг маълум қилишича, Ижодий вакиллар гуруҳининг куни кеча бўлиб ўтган навбатдаги Кенгаш йиғилишида 32 нафар лицензиатнинг қўшиқлари Кенгаш аъзолари олдида жонли равишда тингланди.

Лицензия олмоқчи бўлган ёш ижрочи ижодкорларга ҳамда кенг оммага лицензия бериш, Ижодий кўмаклашувчи вакиллар гуруҳи олдида жонли ижрода ўз ижодий салоҳиятини намойиш этиш ошкора ўтишини таъминлаш мақсадида оммавий ахборот воситалари жалб этилди.

Янгиликлар лентаси
0