Ўзбекистон халқ артистлари Конституция кунига бағишлаб гала-концерт ўтказишади

© Пресс служба "Узбекконцерт"Заседание клуба народных артистов Узбекистана
Заседание клуба народных артистов Узбекистана - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон халқ артисти Фаррух Зокиров раислигида бўлиб ўтган Ўзбекистон халқ артистлари клубининг йиғилишида Клубнинг асосий вазифалари, чора-тадбирлари кенг муҳокама қилинди

ТОШКЕНТ, 18 окт – Sputnik. Ўзбекистон Конституцияси қабул қилинганлигининг 25 йиллигини нишонлашга бағишланган тадбирлар доирасида Ўзбекистон халқ артистлари иштирокида гала-концерт ташкил этилади. Бу ҳақда "Ўзбекконцерт" давлат муассасаси матбуот хизмати хабар берди.

Президент Узбекистана Шавкат Мирзиёев - Sputnik Ўзбекистон
Мирзиёев “Ўзбекистон халқ артистлари” клубини ташкил этишни таклиф қилди

Хабар қилинишича, Ўзбекистон халқ артисти Фаррух Зокиров раислигида бўлиб ўтган Ўзбекистон халқ артистлари клубининг йиғилишида Клубнинг асосий вазифалари, чора-тадбирлари кенг муҳокама қилинди.

Истеъдодли ёш хонандаларнинг касбий ва маънавий камол топишига имкон яратиш, уларнинг малака ошириши, тарбиялаш, шоир-бастакор-ижрочи учлиги доимий ҳамкорликда иш олиб боришига кўмаклашиш,ўз иқтидорини намоён этиши учун зарур ташкилий масалаларни ҳал этиш, бозор муносабатлари шароитида яккахон ижрочилар ва ижодий жамоалар фаолиятига кўмаклашишга доир вазифалар ҳақида фикр юритилди.

Шу билан бирга Ўзбекистон Конституцияси қабул қилинганлигининг 25 йиллигини кенг нишонлашга бағишланган тадбирлар доирасида Ўзбекистон халқ артистлари иштирокида гала-концерт ташкил этиш таклифи бир овоздан маъқулланди.

Янгиликлар лентаси
0