"Культура" телеканали Ўзбекистон ҳақида фильм намойиш қилди

© Sputnik / Михаил ГенисСамарканд
Самарканд - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Фильмда ўзбекистонлик олимлар, диншунослар, меъмор, тарихчи ва каллиграфлар билан интервьюлар, турли кино ва фото ҳужжатлар архив кинолента кадрлари ва ноёб музей артефактлари намойиш қилинган.

ТОШКЕНТ, 30 окт — Sputnik. Россиянинг "Культура" телеканалида "Ўзбекистон: очилган дил изҳорлари" ("Узбекистан: обретенные откровения") намойиши бўлиб ўтди, деб хабар қилмоқда Sputnik мухбири. 

Бир соат давом этган фильмда қандай қилиб бугунги Ўзбекистонда замонавий ҳаёт қадимий анъаналар ва халқ  донишмандлиги билан қўлма-қўл қадам ташлаётгани ҳақида сўзлаб беради.

Телеканал Мир снимает документальный фильм в Узбекистане - Sputnik Ўзбекистон
"Мир" телерадиокомпанияси Ўзбекистон ҳақида ҳужжатли фильм суратга олмоқда
Маҳаллий олимларнинг Ўзбекистондаги ёдгорликларида битилган  қадимий ёзувларни ўқиб маъносини англаш борасида олиб бораётган ишлари — Фильмнинг асосий ғоясига айланган.      

Фильм Ўзбекистоннинг Хива, Самарқанд, Бухоро ва бошқа шаҳарларида суратга олинган. Ундан кўплаб меъморлар, шарқшунос олимлар, тарихчилар, каллиграфларнинг фикрлари,  турли кино ва фото ҳужжатлар, архив кинолента кадрлари ва ноёб музей артефактлари намойиш қилинган.

Томошабинга Ислом динини маданият ва маърифат, эзгулик ва тинчлик ҳамда бағрикенглик дини сифатида намойиш қилиш — фильмнинг асосий ғояларидан бирига айланган.

"Ўзбекистон ҳар доим бағрикенг ҳудуд бўлган. Бу ерда турли дин ва маданият вакиллари тинч-тотув яшаган. Бунга Хўжа Дониёрнинг Самарқанддаги мақбараси, Тошкентдаги католик ва православ черковлари мисол бўлиши мумкин. Биз бугунги кунда Ўзбекистон қандай қилиб қадимий авлодлар васияти ҳамда маърифатли Ислом ўгитлари асосида яшаётгани ҳақида сўзлаб берамиз", — дейди фильм режиссери Валерий Белов.  

Эслатиб ўтамиз, бундан олдин Россия телеканали Ўзбекистон ҳақида иккита ҳужжатли фильмлар суратга олиган эди. "Ўзбекистон — қумлар орасидаги марварид" ва "Вақт қумлари орасидан" номли фильмлари намойиш этилган эди.

"Ўзбекистон: очилган дил изҳорлари" фильмни қуйидаги ҳавола орқали томоша қилишингиз мумкин.

Янгиликлар лентаси
0