Йўл-қурилиш техникаси. Архив сурат

“Ўзавтойўл” Ўзбекистонда янги афалт-бетон заводлари очади

47
“Ўзавтойўл” ДАК Германия корхоналари ҳамкорлигида йўл қурилиш техникси йиғиш бўйича корхона очиши мумкин. Германиялик партнерлар ушбу таклифни кўриб чиқишга таёр.

ТОШКЕНТ, 26 ноя — Sputnik. “Ўзавтойўл” ДАК ходимлари Германия делегацияси билан учрашув ўтказди. Учрашув давмида Ўзбекистон ва Германия йўл-қурилиши соҳасида ҳамкорлик масалалари кўриб чиқилди, “Ўзавтойўл” матбуот хизмати хабарига кўра.   

“Ўзавтойўл” германиялик ҳамкорларга асфалт-бетон заводлари ва йўл-қурилиш техникаси йиғиш борасида қўшма корхона тузишни таклиф қилди. Матбуот хизмати хабарига кўра, Германия бизнеси вакиллари ушбу таклиф билан қизиқдилар.

Музокараларда Германиянинг Ўзбекистондаги элчиси Найтхард Хефер-Виссинг ва Иқтисод ва энергетика вазирлиги вакили Бернхард Дух қатнашди. Ундан ташқари Ўзбекистонга Германиянинг йирик корхоналари раҳбарлари ташриф буюрди: Bomag GmbH, Ammann ва бошқалар.

Томонлар йўл-қурилиш соҳасидаги икки мамлакат ҳамкорлигини ўзаро манфаатли деб баҳолашди.

47