Электрон жиҳозлар цехида. архив  сурат

ОАВ: Huawei биринчи шахсий компьютерини ишлаб чиқаради

31
(Янгиланган 09:41 27.01.2016)
Шахсий компьютер ишлаб чиқаришни бошланидан кейин Huawei машҳур Apple корпорациясининг рақобатдошига айланади.

ТОШКЕНТ,  26 янв — Sputnik, Иван Булатов. Хитойнинг смартфонлар ва телекоммуникация жиҳозлари ишлаб чиқаришга ихтисослашган Huawei компанияси, 2016 йил Февралида ўзининг биринчи шахсий компьютерини ишлаб чиқаради, РИА Новости China Daily газетаси хабарига асосан.

Шундай йўл билан Huawei машҳур Apple корпорациясининг рақобатдошига айланади. Шанхайнинг yicai.com сайти хабарига асосан, Huawei ўзининг биринчи шахсий компьютерини Intel корпорацияси билан биргаликда ишлаб чиқармоқда.

ОАВ хабарига асосан,  Huawei шахсий компьютери ишлаб чиқариш ҳақидаги хабар Mobile World Congress кўргазмаси кунлари расман тарқатилади. Кўргазма Испаниянинг Барселона шаҳрида февралда бўлиб ўтади.  

Huawei Technologies Co. Ltd компанияси Хитойнинг телекоммуникация соҳасида ишлайдиган энг йирик корхоналаридан бири ҳисобланади.

31