Ўзбекистон Марказий Банки. Архив сурат

Марказий банки қайта молиялаш ставкасини 9% даражасида қолдиради

47
Ушбу қарор 2016 йилда молиявий сиёсатнинг йўналишлари ва кутилаётган инфляция даражасига қараб қабул қилинган.

ТОШКЕНТ, 26 янв — Sputnik. Ўзбекистон Марказий банки сешанба куни 2016 йилда қайта молиялаш ставкасини 9% даражасида қолдиришга қарор қиди, МБ матбуот хизмати хабарига кўра.  

“Марказий банк бошқармаси қайта молиялаш ставкасини 9% даражасида сақлаб қолишга қарор қилди”, — дейилган хабарда.

Матбуот хизмати хабарига кўра, ушбу қарор 2016 йилда молиявий сиёсатнинг йўналишлари ва кутилаётган инфляция даражасига қараб қабул қилинган.

2015 йил январида белгиланган 9% қайта молиялаш ставкаси ўтган йили Республикада инфляция даражисни  5,6 % да ушлаб туришга сабаб бўлди. 2014 йилда қайта молиялаш ставкаси 10 % бўлиб инфляция — 6,1% ни ташкил қилган эди.

47