Ишчи завод маҳсулотини намойиш қилмоқда. Архив сурат

Британияликлар Қорақалпоғистонда цемент заводини ишга туширади

127
Янги заводнинг дастлабки нархи 17 миллион доллар, деб баҳоланган. У биринчи босқичда 400 минг тонна цемент ишлаб чиқариши хабар қилинмоқда.

ТОШКЕНТ, 27 янв — Sputnik. Буюк Британиянинг Chief Corporate Solutions LP компанияси Ўзбекистонда янги цемент заводини ишга туширади, деб хабар қилди Sputnik мухбирига Иқтисодиёт вазирлигидан манба.

Таъкидлаб ўтиш жоизки, Қорақалпоғистонда цемент ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш масаласи охирги беш йил давомида жуда кўп муҳокама қилинди. Туркия, Германия ва Яқин Шарқ мамлакатлари инвесторлари бу масалага қизиқиш билдиришган эди.

"Қорақалпоғистон — Ўзбекистоннинг энг шимолий ҳудудига киради. Цемент заводларининг олисда жойлашуви Қорақалпоғистонга транспортировка қилинадиган цемент нархи қимматлашишига таъсир кўрсатмай қолмасди. Шу билан бирга,  Қорақалпоғистон – Қозоғистон, Россия ва Туркманистон сингари мамлакатларнинг экспорт бозорига чиқиш учун ниҳоятда қулай ҳудуд саналади", — деди манба.

Режага мувофиқ, Ўзбекистонда 2020 йилга келиб йилига 16,7 миллион тонна цемент ишлаб чиқариш кўзда тутилган.

Ҳозирда мамлакатда саккизта цемент заводи ишлаб турибди. Қорақалпоғистондан ташқари, Жиззах, Қашқадарё, Сурхондарё ва Тошкент вилоятларида ҳам янги заводлар қурилиши таъкидланмоқда.

127