Ўзбекистон Ҳаво йўлларининг Боинг 767-300 самолёти. Архив сурат

Uzbekistan Airways ва Boeing самолётларга техник хизмат кўрсатиш маркази очди

43
(Янгиланган 12:28 28.01.2016)
Қиймати 500 минг доллар бўлган ушбу марказ, МДҲ ҳудудида Boeing самолётларига техник хизмат кўрсатиш ва таъмирлашга ихтисослашган ягона марказдир.

ТОШКЕНТ, 28 янв — Sputnik. Ўзбекистон Ҳаво Йўллари ва Boeing корпорацияси Тошкентда самолётлар композицион қисмларига хизмат кўрсатувчи марказ очилди,  Sputnik мухбири хабарига асосан.

Ушбу марказ, Uzbekistan Airways Technics корхонаси асосида фаолият кўрсатади. Uzbekistan Airways Technics Ўзбекистонда ва чет элда ишлаб чиқарилган барча самолётларга техник хизмат кўрсатиш учун етарли техник база ва малакали мутахассисларга эга.

Boeing компанияси янги марказ учун 500 минг доллар маблағни беминнат сармоя қилди. Ушбу маблағ эвазига махсус титан қотишмалардан таёрланган деталларга ишлов бериш учун инерт муҳитли печлар ва композит деталларни таъмирлаш учун махсус ускуналар сотиб олинди.

Ушбу марказ мутахассислари учун композит материаллардан ясалган, янги турдаги лайнерларни таъмирлаш янгилик эмас. Корхона усталари Airbus A320 ва Boeing-757/767 самолётларининг композит деталларини, тумшуқ ва қанот силлиқ деталларини, баландлик рули ва бошқа деталларини таъмирлаш тажрибасига эга.  Бундан буён эса ушбу мараказда ушбу йўналишнинг янги истиқболлари очилади.

Марказ самарали фаолият кўрсатиши учун унинг ходимлари Сингапур ва Сиэтлда махсус таёргарликдан ўтишган.  Ундан ташқари бу йил марказ ходимлари Boeing-787 Dreamliner самолётининг композит деталларини таъмирлаш учун махсус таёргарликдан ўтишди.

Ушбу йилнинг сентябр-ноябр ойларида Ўзбекистон Ҳаво Йўллари авиакомпанияси иккита Boeing-787 Dreamliner самолётини сотиб олади. Ушбу самолётларнинг 50% дан ортиқ деталлари композит материаллардан ясалган.

Новый центр по ремонту самолетов Boeing
Пресс-служба "Узбекские авиалинии"
Новый центр по ремонту самолетов Boeing

 

43