Харидор оёқ кийимни ўлчаб кўрмоқда. Архив сурат

Ўзбекистон чет давлатларда 12та пойабзал савдо уйини очади

118
(Янгиланган 11:52 16.05.2016)
Бу йўналишда етакчиликни Москва эгаллаши кутилмоқда: Россия пойтахтида бешта пойабзал уйи очилади.

ТОШКЕНТ, 16 май — Sputnik. Терини қайта ишлаш ва пойабзаллар ишлаб чиқариш корхоналарини бирлаштирувчи "Ўзбекчармпойабзали" бирлашмаси жорий йилда чет элда ўзининг 12 та савдо уйини очишни режалаштирмоқда, деб хабар қилди Sputnik мухбирига ташкилотдаги манба.

Бу йўналишда етакчиликни Москва эгаллаши кутилмоқда: Россия пойтахтида худди шундай бешта объектлар пайдо бўлиши режага киритилган.

2016 йилнинг учинчи кварталида Москвада учта пойабзал савдо уйлари ўз ишини бошлайди, улардан иккитаси оёқ кийим савдосига ихтисослаштирилган бўлса, учинчи савдо уйида ўзбек ишлаб-чиқарувчилари томонидан ишлаб чиқарилган чарм-пойабзал маҳсулотлар мегаэкспозиция марказига айланиши кутилмоқда. Йил якунига келиб яна иккита савдо уйига асос солинади, улардан биттаси спорт йўналишидаги пойабзалларни илгари суриш билан шуғулланади.

"Ўзбекистон учун экспорт бозоринининг асосий қисми, яъни 39%ни Хитой эгаллаган, Россия эса 12% кўрсаткич билан иккинчи ўринда туради. Аммо Россия бозорининг устунлиги шундаки, бу ерда тайёр маҳсулотлар савдоси биринчи ўринда туради. Хитойликлар эса, асосан хом-ашё ва полуфабрикатлар харид қилади. Россияда юртмизда ишлаб чиқарилган эркаклар пойабзали анчагина машҳур. Шу йилдан эътиборан, болалар оёқ кийимлари савдоси ҳам йўлга қўйилган ва уларга талаб ортиб бормоқда", — деб қайд этди агентликка манба.

Россиядан ташқари, Қозоғистонда ҳам 4та шундай савдо уйлари очилади. Сўнгра, Туркия, Жанубий Корея ва Хитойда биттадан савдо уйи ташкил этилади.

Маълумотларга кўра, 2016 йил биринчи чорагида ўзбек чарм-пойабзал корхоналари 22,3 миллион долларлик маҳсулот экспорт қилишга муваффақ бўлишган. Бу ўтган йилги шу даврга нисбатан 4,3% кўп демакдир. Умуман, бу йил уюшма 190 млн долларгача маҳсулот экспорт қилишни режалаштирмоқда.
2020 йилга келиб эса, экспорт географияси кенгайиб, 16та мамлакатни ташкил этади.  Жорий йилда 11 та мамлакат билан маҳсулот етказиб бериш борасида шартномалар имзоланган.

118