Билайн офисида мижозлар. Архив сурат

Beeline Uzbekistan лицензияси 2031 йилга қадар узайтирилди

42
(Янгиланган 17:24 22.07.2016)
Компания абонентларнинг 88 %ини 2G ва 52 %ини 3G алоқаси билан таъминлайди. Бугунги кунда Vimpelcom изчиллик билан 4G/LTE тармоқлари қуриш ишлари олиб бормоқда.

ТОШКЕНТ, 22 июл — Sputnik. Vimpelcom компаниясининг шўъбаси бўлган Beeline Uzbekistan лицензияси яна 15 йилга узайтирилди, компания матбуот хизмати хабари асосида. 

Соҳани назорат қилувчи муассаса томонидан Билайнга берилган лицензия уяли алоқа тармоқларини лойҳалаштириш, қуриш ва абонентларга уяли алоқа хизмати кўрсатиш фаолиятларини ўз ичига олади.

“Биз, Ўзбекистонда лицензиямиз узайтирилганидан жуда хурсандмиз. Бу ушбу бозорда ўз мухлисларимизга сифатли хизмат кўрстаишда давом этамиз. Абонентлариимизнинг 88 %ни  2G ва 52 %ни 3G алоқаси билан таъминламоқдамиз. Ҳозир эса 4G/LTE тармоғини жиддий кенгайтиришга таёргарлик кўрмоқдамиз”, — деди Beeline Uzbekistan раҳбари Дмитрий Шуков.

Эслатиб ўтамиз Vimpelcom шўъба корхонаси Билайн Ўзбекистон 1996 йилда ташкил қилинган эди. Бугунги кунда компания абонентларининг сони 9,5 млн га етиди. 2006 йилдан бери компания Ўзбекистон уяли алоқа бозорига сармоялари миқдори 1 млрд доллардан ошди. Туланган солиқлар миқдори эса — 950 млн $ ни ташкил қилди.

 

42