Ravon R2

Россияда Ravonнинг нархи 20 минг рублга қимматлайди

138
(Янгиланган 11:47 19.09.2016)
Базавий комплектациядаги моделнинг нархи 409 минг рублдан бошланади, топ варианти учун эса 100 минг рубль кўпроқ тўланади.

ТОШКЕНТ, 19 сен — Sputnik. Ўзбекистоннинг Россия ва бошқа мамлакатларга экспорт қилинаётган Ravon автомобиллари нархи яқин орада ошади. Россиялик харидорлар учун ўзбек автомобилларининг нархига ўртача 20 минг рубль қўшилади, деб хабар беради Nuz.uz.

Иккита хавфсизлик ёстиқчаси билан жиҳозланган базавий модификациядаги автомобилнинг нархи 390 минг ўрнига 409 минг рубль бўлади.

Топ вариантининг нархиэса 509 минг рублга тенг бўлади.

Шуни ҳам айтиш жоизки, автомобиль бозори экспертлари нархлар ошишига қарамасдан савдо ҳажми тушиб кетмаслигига ишонч билдиришмоқда.

Ravon бренди Россияда 2015 йилнинг охирида тақдим этилди. Мазкур бренд Россияда оммабоп бўлган, лекин эскириб қолган Matiz ва Nexia ҳамда Россия бозорини тарк этган Chevrolet автомобиллари ўрнини эгаллайди.

 

138