Даромад кўпайиши

Ўзбекистоннинг икки банки МДҲ рейтингида дастлабки 20таликка кирди

213
(Янгиланган 15:29 10.10.2016)
МДҲдаги 200та банк орасида активларининг ўсиш суръати бўйича рейтингга Ўзбекистоннинг 11та банки киритилди

ТОШКЕНТ, 29 сен – Sputnik. "Россия сегодня" ахборот агентлигининг "РИА Рейтинг" рейтинг агентлиги МДҲ давлатлари банк сектори борасида тадқиқот ўтказиб, активларининг ўсиш суръати бўйича банклар рейтингини тузди.

МДҲдаги 200та банк орасида активларининг ўсиш суръати бўйича рейтингга Ўзбекистоннинг 11та банки киритилди.

Соф активларининг ўсиши 2015 йилда 47%ни ташкил этган Ҳамкорбанк рейтингда дастлабки 20таликдан жой олди ва 13-ўринда қайд этилди.

Шунингдек, Капиталбанк ҳам дастлабки 20таликка кира олди ва 18-ўринга жойлашди. Ўзбекистоннинг қолган банклари қуйидаги ўринларда қайд этилди: Ипак Йўли банки – 22-ўрин, "Асака" банки – 24-ўрин, Ипотека банк – 26-ўрин, КДБ Банк – 35-ўрин, Ташқи иқтисодий фаолият Миллий банки – 38-ўрин, Қишлоқ қурилиш банк – 40-ўрин, Халқ банки –44-ўрин, Ўзсаноатқурилишбанк – 50-ўрин, Агробанк – 52-ўрин.

Рейтингга жами бўлиб ўн битта давлат: Озарбайжон, Арманистон, Беларус, Грузия, Қозоғистон, Молдова, Россия, Тожикистон, Туркманистон, Ўзбекистон ва Украина банклари киритилди. Рейтингда 2015 йилда активларининг ўсиши 140,1%ни ташкил этган Россиянинг Росэксимбанки биринчи ўринда қайд этилди. Умуман олганда, рўйхатдаги 1-ўриндан 5-ўрингача бўлган поғоналарни Россия банклари эгаллади.

РИА Рейтинг – "Россия сегодня" ХИАнинг махсус рейтинг агентлиги бўлиб, компаниялар, ҳудудлар, банклар, соҳалар ва кредит таваккалчилигини баҳолашга ихтисослашган.

 

 

213