Ravon Украинанинг 15 вилоятида сотилади

© Sputnik / Евгения Новоженина / Медиабанкка ўтишПрезентация нового автомобильного бренда RAVON
Презентация нового автомобильного бренда RAVON - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Янги Ravon R2 бир неча ой ичидаёқ Украина бозорида энг кўп сотилувчи автомобилга айланди

ТОШКЕНТ, 21 мар — Sputnik. GM Uzbekistan Украинанинг йирик автомобиль холдинги — АИС компаниялар гуруҳи билан стратегик ҳамкорлик тўғрисида келишув имзолади. Бу ҳақда AUTO-Consulting хабар бермоқда.

RAVON R2 - Sputnik Ўзбекистон
Ravon R2 Россияда яна етакчи бўлди

АИС Украинанинг 15 вилоятида Ravon автомобиллари савдосини ривожлантириш билан шуғулланади. Шу билан бир вақтда "Богдан-Авто холдинг" дилерлик марказларига Ravon автомобилларининг янги туркуми етиб келди.

"Богдан-Авто холдинг" матбуот хизматининг маълум қилишича, дилерларга 2017 йилда ишлаб чиқарилган автомобиллар етказиб берилди. Янги Ravon R2 бир неча ой ичидаёқ Украина бозорида энг кўп сотилувчи автомобилга айланди.

Шу тарзда Ravon қисқа вақт ичида Украинадаги энг йирик дилерлик тармоғини шакллантиришга ва бутун мамлакат бозорларини қамраб олишга эришди.

Янгиликлар лентаси
0