MAN Тошкентни метанда юрадиган автобуслар билан таъминлайди

© Пресс-служба президента КыргызстанаСамарқандда MAN заводида автобус ишлаб чиқариш
Самарқандда MAN заводида автобус ишлаб чиқариш - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Тошкент автопарклари 2019 йилга қадар экологик тоза ёнилғида юрадиган автобусларга ўтади. Бу йил ҳукумат қарорига биноан 320 та газда юрадиган автобус сотиб олинади.

ТОШКЕНТ, 22 мар — Sputnik. Ўзбекистон-Германия қўшма корхонаси MAN Auto-Uzbekistan 2017 йилда Тошкент автопарклари учун метан газида юрадиган автобуслар ишлаб чиқаришни бошлайди.

"Тошкент автопаркларини метан газида юрадиган автобусларга ўтказиш дастури асосида MAN Auto-Uzbekistan корхонасида экологик тоза автобуслар ишглаб чиқарила бошлайди", — деди РИА Новости мухбирига корхона вакили.

Унинг сўзларига қараганда 2015 йилнинг баҳоридан бошлаб Тошкентнинг турли йўналишларида метанда ишлайдиган бир неча MAN автобуслари синовдан ўтди. 2016 йилнинг декабр ойида Самарқанддаги корхонада 5 та шундай автобус ишлаб чиқарилган эди.

Йўналишда бирнчи кун - Sputnik Ўзбекистон
Тошкентда газ билан ишлайдиган янги автобус йўналишга чиқди

Ўзбекистон ҳукумати қабул қилган қарорга кўра, "Тошшаҳартранссервис" автопарклари 2017-2019 йилларда 320та газда юрадиган 12-метрли MAN автобуслари сотиб олади. Улар MAN Auto-Uzbekistan қўшма корхонасида ишлаб чиқарила бошлайди. Автопарклар ҳудудида техник хизмат кўрсатиш станциялари ва газ қуйиш компрессор станциялари очилади. Ушбу ишлар харажатлари тижорат банклари кредитлари ва Ўзбекистон лизинг компаниялари ҳисобидан амалга оширилади.  

"Тошшаҳартранссервис" корхоналари ҳар куни 1,5 миллион йўловчига хизмат кўрсатади. Корхонада 600та Mercedes-Benz ва 680та Isuzu автобуслари ишлайди.

MAN Auto-Uzbekistan қўшма корхонаси 2009 йилнинг августида "Ўзавтосаноат" АЖ ва МAN Nutzfahrzeuge компаниялари томонидан ташкил қилинган эди. Корхона низом капитали 3 миллион евро. Ундан 51% Ўзбекистон томонига 49% Германия корхонасига тегишли. Қўшма корхона йилига 5000 юк машинаси ишлаб чиқариш қувватига эга. Ишга тушган вақтидан богшлаб ҳозирга қадар корхонада 15 тоннадан 50 тоннагагача юк кўтариш имкониятига эга бўлган 5 мингдан ортиқ юк автомобиллари ишлаб чиқарилди.

Янгиликлар лентаси
0