Хозяйство по производству и заготовке овощей в Омской области

"Ўзбекозиқовқатзахира": картошка нархининг ошишига касаллик сабаб бўлди

441
(Янгиланган 17:27 13.04.2017)
Бу йил 10 минг фермер картошка экишни режалаштирмоқда

ТОШКЕНТ, 13 апр — Sputnik. Миллий матбуот марказида "Ўзбекозиқовқатзахира" уюшмаси раиси ўринбосари Нодирбек Раҳбаров ва уюшма таркибидаги "Intertrade invest" МЧЖ бош директори Абдуҳамид Каримов бу йил картошканинг нега танқис бўлгани, унинг бозордаги нархи ошиб кетгани бўйича берилган саволларга жавоб берди. Бу ҳақда uz24.uz хабар бермоқда.

Матбуот анжуманида айтилишича, ўтган йили республика далаларидан кутилганидан анча кам картошка ҳосили йиғиб олинган. Бунга иссиқ об-ҳаво таъсири туфайли картошкага касаллик теккани ва сабзавотнинг зарарланиши сабаб бўлган. Шу сабабли Ўзбекистонда картошка маҳсулоти танқислиги рўй берди.

Аҳолини байрамолди ва қиш-баҳор мавсумида қишлоқ хўжалик маҳсулотлари билан барқарор нархларда таъминлаш мақсадида уюшма таркибидаги мавжуд базалар томонидан республикага картошка олиб келиш юзасидан импорт шартномалари имзоланиб, 31 мартга қадар 4 932 700 АҚШ долларига 14 минг 851 тонна картошка келтирилди.

Уюшма таркибидаги 56 корхонанинг бари фермер хўжаликлари билан шартнома имзолаган. Унга кўра, уюшма уларга 40 фоиз тўловни олдиндан амалга оширади. Бу йил 10 минг фермер картошка экишни режалаштирмоқда. Картошка асосан, ғалласи ўриб олинган далаларга такрорий экин сифатида экилади.

Эслатиб ўтамиз, сўнгги пайтларда Ўзбекистонда картошка нархи кескин кўтарилиб кетган, лекин бунинг сабаби ҳақида тайинли жавоб бўлмаётган эди.

441