2017 йилда тўқимачилик соҳасида 178 млн долларлик 15 та лойиҳа амалга оширилади

© Sputnik / Владимир Астапкович / Медиабанкка ўтишПроизводство танцевальной обуви и костюмов
Производство танцевальной обуви и костюмов - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Тўқимачилик соҳасида умумий ҳисобда, 2020 йилгача 132 та инвестицион лойиҳа амалга ошириш режалаштирилган, шулардан 50% хорижий инвестиция ва кредитлар ҳисобидан молиялаштирилади.

ТОШКЕНТ, 25 май — Sputnik. 2017 йил давомида Ўзбекистонда тайёр тўқимачилик ва тикув-трикотаж маҳсулотлар ишлаб чиқариш соҳасида 178 млн долларлик 15 та лойиҳа амалга оширилади. Бу ҳақда тўқимачилик ва енгилсаноатни ривожлантириш ҳамда яқинлашиб келаётган "Болажонлар-ширинтойлар" болалар модаси фестивалига бағишланган Ҳалқаро пресс-клуб йиғилишида эълон қилинди. 

Йиғилишда "Ўзбекенгилсаноат" АЖ бошқарув раиси маслаҳатчиси Расул Содиқов,"Осиё рамзи" дизайнерлар ва модельерлар уюшмаси бошқаруви раиси Холида Камилова, "Истиқлол текстил дизайн" директори Бахтиёр Умаровлар сўзга чиқишди. Шунингдек, йиғилишда "Ўзбекенгилсаноат" АЖ, "Ўзбек ипаги" уюшмаси, тўқимачилик корхоналар, Ҳалқаро пресс-клуб вакиллари ва мутахассислар ҳам иштирок этишди.

Ўзбекистонда тўқимачилик соҳасига солиқ ва божхона имтиёзлари берилди

2016 йил декабрда тасдиқланган "2017 — 2019 йилларда тўқимачилик ва тикув-трикотаж саноатини янада ривожлантириш чора-тадбирлари дастури"га асосан, 2020 йилга қадар 132 та инвестицион лойиҳа амалга ошириш режалаштирилган. Улардан 50 % хорижий инвестициялар ва кредитлар ҳисобидан молиялаштирилади. Лойиҳаларнинг умумий қиймати 2,2 млрд долларни ташкил этади.

Ушбу дастурга асосан 112 та замонавий юқори унумли ишлаб чиқариш корхоналари ташкил этилади. Бу ўз навбатида мамлакат экспорт салоҳиятини қарийиб 2,5 млрд долларгача кўпайтиради ва 25 мингдан ортиқ иш ўринлар яратиши керак. 

Йиғилишда маҳаллий ишлаб чиқарувчилар ривожланиши учун халқаро кўргазмалар ва миллий ярмаркаларда фаол иштирок этиши зарурлиги қайд этилди. Масалан, 2016 йилда 21 та кўргазмада қатнашиш туфайли бир миллиард доллардан ортиқ шартномалар имзоланди. Шу йили ўзбекистонлик ишлаб чиқарувчи корхоналар 26 та халқаро кўргазмаларда иштирок этиши кўзда тутилган. Шунингдек, корхоналар Ўзбекистонда ҳам ҳар йили ўтказиладиган кўргазма ва ярмаркаларда иштирок этмоқда.

Ўзбекистон матолари - Sputnik Ўзбекистон
Тўқимачилик маҳсулотларини экспорт қилиш учун махсус компания тузилди

Йиғилиш қатнашчилар томонидан билдирилган фикрларга кўра, тўқимачилик маҳсулотларини етказиб берилаётган жўғрофияси йилдан йилга кенгаймоқда. Масалан, 2016 йилда "Ўзбекенгилсаноат" АЖ корхоналари томонидан 60 та давлатга қарийб 1,1 млрд долларлик маҳсулотлар экспорт қилинди.

Бугунга қадар "Ўзбекенгилсаноат" таркибига кирувчи 460 та корхоналар томонидан ўзлаштирилган инвестициялар қиймати 2,5 млрд долларлик ташкил этди. Хорижий инвестиция иштирокда 200 дан ортиқ корхоналар ташкил этилди. "Ўзбекенгилсаноат" АЖнинг хорижда ташкил этилган 49 та савдо уйлари экспорт ўсишига кўмаклашмоқда. Ҳозирги кунда уларни режали асосда кўпайтириш режалаштирилган.

Йиғилиш якунида иштирокчиларга "Болажонлар-ширинтойлар" болалар модаси фестивали ўтказилиши ҳақида яна бир бор эслатма берилди. Ушбу фестивальда 2,5 ёшдан 13 ёшгача бўлган 200 га яқин ёш модделлар томонидан 42 та либослар тўпламлари намойиш этилади.
Фестиваль 29 майдан 1 июнгача Тошкентдаги Ёшлар ижод саройида ўтказилади.

Бизнинг Telegramдаги ўзбекча каналимизга обуна бўлинг ва энг янги хабарларни биринчи бўлиб ўқинг.

Янгиликлар лентаси
0