Ўзбекистон Хитойга йилига 10 млрд куб метргача газ етказиб бермоқчи

© Sputnik / Владимир Федоренко / Медиабанкка ўтишУчасток газопровода на газоизмерительной станции "Уренгой-Новопсков"
Участок газопровода на газоизмерительной станции Уренгой-Новопсков - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Хитой божхона органларининг статистикасига кўра, Ўзбекистон ўтган йили Хитойга 2,73 миллион тонна газ етказиб берган

ТОШКЕНТ, 15 июн — Sputnik. Ўзбекистон яқин уч йил ичида Хитойга йиллик газ етказиб бериш ҳажмини 10 миллиард куб метргача етказмоқчи, деди "Ўзбекнефтегаз" МХК бошқаруви раиси Алишер Султонов.

Участок магистрального газопровода - Sputnik Ўзбекистон
Европага қувур: Ўзбекистон Ғарбга газ экспорт қилмоқчи

Унинг айтишича, бу Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг май ойида Хитойга амалга оширган ташрифи давомида имзоланган ўрта муддатли келишувда кўзда тутилган.

"Ташриф давомида имзоланган келишув йирик шартнома доирасида газ ҳажмини тасдиқлаш бўйича уч йилга мўлжалланган ўрта муддатли ҳужжатдир. Биз Хитой томони билан 2018, 2019 ва 2020 йилларда экспорт ҳажмини йилига 10 млрд куб метргача етказиш ҳақида келишиб олдик", — деди Султонов.

Хитой божхона органларининг статистикасига кўра, Ўзбекистон ўтган йили Хитойга 2,73 миллион тонна газ етказиб берган.

Янгиликлар лентаси
0