Мирзиёев Савдо-саноат палатаси фаолиятини тубдан ўзгартирувчи фармон имзолади

© Sputnik/Виктор ТолочкоПисьменный набор главы государства
Письменный набор главы государства - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Савдо-саноат палатасининг энг муҳим устувор вазифалари: тадбиркорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, ишбилармонлик ва инвестиция муҳитини яхшилаш, тадбиркорлик фаолиятига кўмаклашишдир

ТОШКЕНТ, 20 июн — Sputnik. 2017 йил 19 июн куни Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Савдо-саноат палатаси фаолияти тубдан такомиллаштириш тўғрисида фармон имзолади, бу ҳақда Sputnik мухбири президент расмий веб-сайтига таянган ҳолда хабар бермоқда. 

Тадбиркорликни ривожлантириш йўлида бюрократик тўсиқларни бартараф этиш, инвестиция муҳити ва ишбилармонлик ҳолатини яхшилашга қаратилган чора-тадбирлар амалга ошириш бўйича муайян ишлар амалга оширилмоқда. Президент томонидан тадбиркорлик фаолияти ривожлантириш ва бизнеснинг қонуний манфаатлари муҳофаза қилиш, шунингдек, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси фаолияти тубдан такомиллаштириш бўйича топшириқлар берди.

Фармонга асосан Савдо-саноат палатасининг энг муҳим вазифалари: тадбиркорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, ишбилармонлик ва инвестиция муҳитини яхшилаш, тадбиркорлик фаолиятига кўмаклашиш, давлат органлари билан ўзаро ҳамкорлик қилиш, тадбиркорлик субъектларини ўқитиш ва кадрлар тайёрлаш, ташқи иқтисодий фаолият ва инвестицияларни жалб қилиш сингари вазифалар белгилаб олинди.

Шунингдек, Савдо-саноат палатаси меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларининг тадбиркорлик фаолиятига таъсирини баҳолаш тўғрисидаги хулосани бериш бўйича ваколатли орган этиб белгиланди. Яъни, тадбиркорлик соҳасидаги барча лойиҳалар мажбурий равишда Савдо-саноат палатаси билан келишилиши зарур.

Фойдаланувчи - Sputnik Ўзбекистон
Савдо-саноат палатаси тадбиркорлар учун янги интерактив хизмат жорий этди

Бундан ташқари, назорат органлари томонидан режалаштирилган текширувлар ҳақида аввалдан Савдо-саноат палатасига хабар берилиши, шунингдек, давлат органлари, жумладан, назорат ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ҳузурида ташкил этиладиган жамоат маслаҳат кенгашлари таркибига Савдо-саноат палатаси вакилларининг киритилиши тартиби жорий этилмоқда.

Савдо-саноат палатаси ва Ўзбекистон Олий Мажлиси палаталарининг қўмиталари ҳамкорликда хусусий мулк ва тадбиркорликни ривожлантириш, уларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини таъминлаш масалалари бўйича давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари раҳбарлари ва ходимларининг ҳисоботларини тинглаш назарда тутилган. 

Шу билан бирга, хорижий инвесторлар, чет эллик ҳамкорлар билан ўзаро муносабатларда миллий компанияларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари ишончли муҳофаза қилишини таъминлаш мақсадида Савдо-саноат палатаси таркибида Ҳалқаро арбитраж судини ташкил этиш бўйича комплекс чора-тадбирлар назарда тутилмоқда.

Telegram messenger - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон савдо-саноат палатаси Telegram каналига эга бўлди

Қабул қилинган чора-тадбирларнинг ҳаётга татбиқ этилиши тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари муҳофазаси кафолатлари кучайишини таъминлаш, бизнесни ташкил этиш ва юритишда ҳар томонлама кўмак кўрсатиш, сифатли давлат хизматларини тақдим этиш, шунингдек, бизнес-муҳитни такомиллаштириш масалалари бўйича тадбиркорлар билан ахборот алмашинувининг самарали усулини жорий этиш имконини беради ва Ўзбекистонда хусусий мулк ва тадбиркорликнинг янада ривожланиши, чет эл инвестицияларининг кенг жалб қилиниши ва маҳаллий ишлаб чиқарувчиларнинг ташқи бозорларга чиқишига хизмат қилади.

Эслатиб ўтамиз, Савдо-саноат палатаси мақоми, фаолият йўналиши ва кўлами, мулкчилик шаклларидан қатъи назар, барча тадбиркорлик субъектларини бирлаштирувчи нодавлат нотижорат ташкилот ҳисобланади.

Бизнинг Telegramдаги ўзбекча каналимизга обуна бўлинг ва энг янги хабарларни биринчи бўлиб ўқинг.

Янгиликлар лентаси
0