МДҲ Иқтисодий кенгашида Ўзбекистон учун қандай долзарб масалалар муҳокама қилинади?

© Исполком СНГЗаседание экономического совета Содружества Независимых Государств
Заседание экономического совета Содружества Независимых Государств - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Олий мажлис Сенати раисининг биринчи ўринбосари Содиқ Сафоев сўзларига кўра, Ўзбекистоннинг катта истиқболли режалари айнан МДҲ мамлакатлари билан амалга оширилади. Чунки, ҳозирги кунда МДҲ мамлакатлари ўртасида йирик норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар базаси шаклланган

ТОШКЕНТ, 22 июн — Sputnik. Ўзбекистон Бош вазири ўринбосари Улуғбек Розуқулов бошчилигидаги делегация 23 июн куни Москвада ўтказиладиган 74- МДҲ Иқтисодий кенгаши йиғилишида иштирок этади, деб хабар қилди Sputnik мухбири.

Исполнительный секретарь СНГ Сергей Лебедев - Sputnik Ўзбекистон
МДҲ давлат раҳбарларининг навбатдаги кенгаши Сочида бўлиб ўтади

Олий мажлис Сенати раисининг биринчи ўринбосари Содиқ Сафоев, ушбу ташрифга изоҳ берар экан, қуйидагиларни маълум қилди:

"Яқинлашиб келаётган МДҲ Иқтисодий кенгаши йиғилиши Ўзбекистон учун жуда муҳимдир. Чунки Ўзбекистоннинг йирик истиқболли режалари айнан МДҲ мамлакатлари билан амалга ошириши кўзда тутилган. Ҳозирги кунда МДҲ мамлакатлари ўртасида норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар базаси шаклланган. Охирги вақтда Ҳамдўстлик мамлакатлар билан савдо-иқтисодий соҳани янада ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Ўйлайманки, иқтисодий кенгаш йиғилишида савдо-иқтисодий ва инвестицион йўналишларда ҳамкорликни ривожлантириш борасида жуда муҳим қадам қўйилади".

Эслатиб ўтамиз, МДҲ Иқтисодий кенгаш кун тартибига ҳамдўстлик давлатлари ўртасида иқтисодий соҳада ҳамкорликни ривожлантириш бўйича қатор муҳим масалалар киритилган.

Жумладан, йиғилиш иштирокчилари МДҲ давлатлар ўртасида тоғ металлургия тармоғида битимни ижро этиш бўйича комплекс чора-тадбирлар режаси, Космик кенгликни тадқиқ этиш ва ундан фойдаланиш бўйича қўшма фаолият тўғрисида Конвенцияси, Ветеринария соҳасида ҳамкорлик қилиш тўғрисидаги битимнинг янги таҳрирдаги лойиҳаси ҳамда 2020 йилга қадар йўловчилар ва юкларни автомобилда халқаро ташиш, Минтақавий ва чегара ҳудудларда ҳамкорлик қилиш бўйича Конвенцияларнинг ижроси тўғрисидаги масалаларни муҳокама қиладилар.

Бизнинг Telegramдаги ўзбекча каналимизга обуна бўлинг ва энг янги хабарларни биринчи бўлиб ўқинг.

Янгиликлар лентаси
0