Дунёда ҳақиқий ва сунъий бойликлар орасида кучли кураш кетмоқда - Барабанер

© Sputnik / Вадим АнцуповЭкономист Ханон Барабанер
Экономист Ханон Барабанер - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Дунё молия тизими аллақандай қоғозларга эмас, ҳақиқий бойликларга боғланган бўлиши керак. Дунёга 6-7 мамлакат валюталаридан иборат, янги резерв валюта керак.

TOШКЕНТ, 4 июл — Sputnik. Жаҳон иқтисодиёти ҳақиқий моддий  бойликлар эмас молия иқтисодиётига айланиб бормоқда. Охирги йилларда Давосда, Санкт-Петербургда ва Остонада бўлиб ўтган форумларда ана шу муаммо ҳақида сўз юритилмоқда, дейди иқтисодчи олим Ханон Барабанер.

Бу жуда жиддий масала. Дунё молия-иқтисодий тизимини қайта кўриб чиқувчи жиддий чора керак. Молия тизими аллақандай қоғозларга эмас, ҳақиқий бойликларга боғланган бўлиши керак.

Аслини олганда, бугун дунё валютаси бу – доллар, лекин у мутлақ ҳеч нарса билан қопланмаган. Олтин  билан таъминлаш тўхтатилганидан кейин доллар ўз қимматини йўқотган. Уни Федерал Резерв фонди номли хусусий фирма босиб чиқаради.

Доллар пирамидаси - Sputnik Ўзбекистон
Дунёда фаолият юритаётган энг улкан молиявий пирамида

Оддий қилиб тушунтирганда бундай, агар сизнинг уйингиз бўлса – у ҳақиқий бойлик. Агар сизнинг пулингиз бўлса – у ҳар сонияда ўз қийматини йўқотиб, оддий қоғозга айланиб қолиши мумкин.

Бугун дунёнинг етакчи мамлкатлари янги резерв валюта кераклиги ҳақида гапирмоқда. Янги валюта 6-7 мамлакатнинг валюталаридан тузилган валюталар саватидан иборат бўлиши керак. Масалан Швейцария, Германия, Буюк Британия, Россия  ва ҳо казо.

Аслида, ҳозир дунёда ҳақиқий ва сохта  бойликлар орасида кенг кўламли, кучли кураш кетмоқда.

Ханон Зеликович Барабанер 1933 йилда Ленинградда туғилган. Иқтисод ва бошқариш институти ректори, Таллин фахрли фуқароси, 200 дан ортиқ илмий ишлар муаллифи. Бир неча нуфузли халқаро унвонлар совриндори. Европа, Россия, Болтиқбўйи ва Қозоғистон унинверситетларининг фахрли профессори.

Барабанер: в мире идет колоссальный спор между реальными ценностями и фиктивными
Янгиликлар лентаси
0