Импорт автомобилларни божхонада расмийлаштириш тартиби осонлашди

© Sputnik / Виталий Белоусов / Медиабанкка ўтишКалужский завод "ПСМА Рус"
Калужский завод ПСМА Рус - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Божхона тартиб-қоидаларни соддалаштириш тадбиркор ва жисмоний шахсларга енгилликлар яратиш, уларнинг вақтини ва маблағини тежаш мақсадида амалга оширилмоқда.

TOШКЕНТ, 17 июл — Sputnik. Хориждан олиб келинаётган автотранспорт воситасин божхона расмийлаштирувидан ўтказиш тартиби соддалаштирилди, деб хабар қилмоқда 1news.uz нашри.

Ушбу кунга қадар Ўзбекистонга чет элда ишлаб чиқарилган автомобил олиб кирилганда, “Автотранспорт воситасини олиб кириш гувоҳномаси” расмийлаштирилар ва 10 кун муддат ичида ушбу гувоҳнома Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати томонидан  руйхатга қўйилар эди.

Вазирлармаҳкаммаси томонидан жорий қилинган янги тартибга кўра, бундан буён юқорида қайд этилган гувоҳнома бекор қилиниб, барча керакли маълумотлар божхона томонидан электрон алоқа воситалари орқали тўғридан-тўғри Давлат йўл ҳаракати хизматига юборилади.

Автомобили КамАЗ на территории Камского автомобильного завода - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонда баъзи юк автомобиллар импорт божхона тўловларидан озод қилинади

Иккинчидан, олдинги тартиб қоидага кўра, чет элдан олиб келинган транспорт восиатларига, олиб келинганидан сўнг 5 йил муддат ичида унинг эгаси ўзгарган тақдирда, ёки гувоҳнома яроқсиз ҳолга келган ҳолларда автотранспорт эгасининг божхона органларига ёзган аризаси талаб қилинар эди.

Бундан буён юқорида кўрсатилган ҳолларда божхона органи томонидан ҳеч қандай қўшимча ҳужжатлар расмийлаштирилмайди. “Вақтинча олиб кириш” божхона режими остида олиб кирилган автотранспорт воситасининг "Гувоҳномаси"га янги маълумотлар электрон маълумотлар қайта расмийлаштирилгандан сўнг йўл қўйилади.

Бу каби ислоҳотлар ташқи иқтисодий фаолиятда иштирок этаётган тадбиркор ва жисмоний шахсларга енгилликлар яратиш, уларнинг вақтини ва маблағини тежаш мақсадида амалга оширилмоқда.

Янгиликлар лентаси
0