Торговля на оптово-розничном рынке

Ўзбекистон бозорларига Тюмень картошкалари келтирилади

906
Шу йилнинг январида агрофирма билан Ўзбекистонга 2 минг тонна картошка етказиб бериш тўғрисида шартнома имзоланган

TOШКЕНТ, 19 август — Sputnik. Тюменнинг КРиММ агрофирмаси Ўзбекистонга яна бир партия "Розара" ва "Рэд Скарлет" навли картошкаларни етказиб беришга тайёрланмоқда, деб хабар берди uznews.uz.

Агрофирма бош директори Геннадий Рязановнинг айтишича, ҳозирда эртаки картошка териб олинмоқда, бугундан эса уруғлик картошкани териш ишлари бошланади.

"Мўл ҳосил йиғиб олиш ниятидамиз. Ҳаво қуруқ ва иссиқ бўлишига умид қилмоқдамиз, лекин табиат инжиқликларига ҳам тайёрланмоқдамиз. Йиғиб олинган ҳосилни сифатли сақлашда омборхоналаримиз қўл келади", дейди у.

Эслатиб ўтамиз, шу йилнинг январида агрофирма билан Ўзбекистонга 2 минг тонна картошка етказиб бериш тўғрисида шартнома имзоланган бўлиб, баҳорда 600 тонна картошка етказиб берилган эди.

906