Китайский бизнесмен готов инвестировать $1,5 млрд в создание предприятий в Самарканде

Хитойлик тадбиркор Ўзбекистонда учта завод ва технопарк қуришга сармоя киритади

837
(Янгиланган 10:17 04.09.2017)
Хитой компанияси директори Фен Жун тўрт кун давомида Самарқандда бўлди ва самарқандлик тадбиркор Умар Ражабов билан музокаралар олиб борди

ТОШКЕНТ, 2 сен — Sputnik. Самарқандда цемен, қалин қурилиш ойналари, қурилиш материаллари ишлаб чиқарувчи заводлар ва технопарк қурилади. Бу борада "Умар" қурилиш-ишлаб чиқариш компанияси таркибидаги "Олим инвест сервис" МЧЖ ва Хитойнинг "CTI Holding group co., Ltd" компаниялари ўртасида қўшма корхона тузиш ҳақида келишув имзоланди.

Хитой компанияси директори Фен Жун тўрт кун давомида Самарқандда бўлди ва самарқандлик тадбиркор Умар Ражабов билан музокаралар олиб борди, деб ёзади nuz.uz.

Улар шу йилнинг апрелида Пекинда ўзаро англашув Меморандумини имзолаган, ўшанда ҳамкорликнинг устувор йўналишлари белгилаб олинганди. Бу — йилига 1 млн тонна цемент ишлаб чиқариш қувватига эга цемент заводи, йилига 10 млн кв.метр ойна ишлаб чиқарувчи завод ва базальтдан композит қурилиш материаллари ишлаб чиқарувчи завод ҳамда технопарк яратиш.

Томонлар биринчи босқичда замонавий технологиялар ва қурилмалар билан жиҳозланган, Европа стандартларига мос портландцемент ишлаб чиқариладиган завод қуришга келишиб олди. Ишлаб чиқарилган цементнинг 60%и экспорт қилинади.

837