Россия Ўзбекистон учун нефть етказиб беришни бошлади

© Sputnik / Светлана Майорова / Медиабанкка ўтишПлощадка сливных железнодорожных эстакад
Площадка сливных железнодорожных эстакад - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
2017 йил охирига қадар Омск – Павлодар – Чимкент йўналиши бўйича 80 минг тонна нефть маҳсулотлари етказиб бериш режалаштирилган.

ТОШКЕНТ, 21 ноя — Sputnik. Россия 16 ноябрдан 20 ноябргача "КазТрансОйл" магистрал нефт қувурларига Ўзбекистон учун мўлжалланган 20,95 минг тонна нефть маҳсулотлари етказиб берди, деб хабар қилмоқда Қозоғистон нефт компанияси матбуот хизмати.

Чимкент яқинида жойлашган "Шагыр" нефть қуйиш эстакадасидан темирйўл цистерналарарига 13,3 минг тонна нефть маҳсулотлари қуйиб берилди.

 

“Қооғистон ва  “КазТрансОил” АЖнинг транзит имкониятларини намойиш қилиш  учун  Ўзбекистон йўналишига Россия нефтини  етказиб бериш — муҳим аҳамиятга эга бўлган воқеадир. Техник жиҳатдан биз ушуб йўналишда қўшимча нефть еткизиб беришга аллақачон тайёр эдик”, — деди “КазТрансОил” бош директори Димаш Досанов.

Унинг сўзларига кўра, нефть қувурлар орқали "Шагыр" нефть қуйиш эстакадасигагача етказиб берилади ва у ерда темирйўл цистерналарига қуйилади.

Подготовка газопровода к зимнему сезону - Sputnik Ўзбекистон
“Омск-Павлодар-Чимкент” нефт қувури Жиззахгача етиб келади
Ундан сўнг эса темирйўл орқали Ўзбекистонга еткизиб берилади. Етказиб бериш режасига кўра, Ноябрда  транзит ҳажми 30 минг тоннани ташкил қилади. 2017 йил охирига қадар ушбй йўналишда 80 минг тоннагача нефть етказиб бериш режалаштирилган.Россия нефтини Ўзбекистонга Омск — Павлодар — Чимкент —"Шагыр" нефть қуйиш эстакадаси орқали етказиб бериш 16 ноябрдан бошланди.

Эслатиб ўтамиз, 2017 йилнинг 16 сентябрида Ўзбекистон ва Қозоғистон орасида энергетика соҳасида ҳамкорлик шартномаси  имзоланган эди.

 

Янгиликлар лентаси
0